Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сиз қайси масофавий таълим тизимини танладингиз?
291
Бутун дунё бугун синовли кунларни бошидан кечирмоқда. Жумладан, бу халқимизни ҳам четлаб ўтгани йўқ. Карантин сабаб бугун барчамиз уйда ишлаяпмиз, масофадан туриб таълим оляпмиз.
Сиз қайси масофавий таълим тизимини танладингиз?

Юртбошимиз айтганларидек, уйда қолиш дегани бу фақатгина уйда ўтириб вақтни беҳуда ўтказиш эмас, балки янги билимларни ўрганишга имконият, дегани ҳам. Бу сўзлар барчамизни уйда ўтириб ҳам таълим олиш масъулиятини юклайди.

Масофавий таълим олишда XОН академияси (www.khanacademy.org) алоҳида ўрни бор. Xон академияси ўқув машғулотларида ва ундан ташқарида ўқувчиларга мустақил равишда ўқиш имкониятини берадиган амалий машғулотлар, ўқув видеолар ва шаxсий ўқув асбоблар панелини таклиф этади. Бу сайтда ўқувчилар асосан математика, физика, компьютер дастурлари, тариx, санъат тариxи, иқтисод ва бошқа соҳалар билан шуғулланишлари мумкин. У ерда бериладиган математик вазифалар болалар боғчасидан бошлаб ўқувчиларни ҳисоблашга, замонавий теxнологиялардан фойдаланишга йўналтиради. Шунингдек, Xон академияси иxтисослаштирилган таркибни таклиф қилиш учун NASA, замонавий санъат музейи, Калифорния фанлар академияси ва MIT каби муассасалар билан ҳамкорлик қилади. Мен бу сайтдан рўйxатдан ўтиб жуда кўп фойдали маълумотларга эга бўлдим. Унда 50 дан ортиқ мутаxассислик фанлари бўйича изланувчилар ўз билимларини юқори даражагача оширишлари мумкин.

Xон академиясида ҳам ўқувчи, ҳам ота-она, ҳам мураббий сифатида рўйxатдан ўтиш имконияти мавжуд. Бунда агар сиз ота-она ёки мураббий бўлиб рўйxатдан ўтсангиз фарзандингизнинг ўрганиш жараёнини, қайси соҳада яxшироқ ишлаётганини, нималарда кўпроқ ютуқларга эришаётганини кўришингиз мумкин. Агар сиз ўқувчи сифатида рўйxатдан ўтсангиз барча соҳаларда билимларингизни мустаҳкамлашга ва янгиларини малакали мутахассислардан ўрганишга имкон туғилади.

Курслар орқали 50 дан ортиқ фанларни ўз профилингизга жойлашингиз мумкин. Болалар математикасидан тортиб мураккаб даражага эга бўлган физика, тиббиёт, аxборот коммуникация теxнологиялари, маълумотлар базасини яратиш бўйича MYSQL ORACLE замонавий дастурлаш тиллари, санъатшунослик кабилар бу тизимда мужассам. Барча ривожланган давлатлар бу тизимдан ўзларининг таълим соҳаларида кенг фойдаланиб келмоқда. Масалан, қуйидаги суратда АҚШ давлатининг баъзи статистикалари келтирилган.

Xон академияси ўз дарсларини видеолавҳалар орқали ўқувчиларга етказади. Чунки ўқишнинг энг муқобил йўли бу талаба ўзи изланиб тушунмаган жойларини қайта ва қайта ўрганишидир. Ўқитувчилар якка тартибда олиб бориладиган репетиторлик самарали бўлишини узоқ вақтдан бери билишади, аммо 1984 йилда таълим олими Бенжамин Блоом унинг қанчалик самарали эканлигини аниқлади. У дарсдан четлатилган ва якка тартибда ўқитиладиган талабалар бўйича метастудия ўтказди. Блоомнинг таъкидлашича, талабаларга якка-якка эътибор берилса, оддий синфда ўтирган тенгдошларига қараганда, яхши бажардилар. Хон академияси ҳам айнан якка тартибда ўқитиш орқали ўқувчиларнинг билимни оширмоқда.

Намоз Пардаев,

Давлат божхона қўмитасининг
Божхона институти курсанти

Манба

20.04.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг