Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳар қарич ер қадрли
292
Бутун дунё миқёсида жадал суръатларда тарқалишга улгурган коронавирус пандемияси бизнинг давлатимизни ҳам четлаб ўтмади. Мамлакатимизда, ушбу пандемияга қарши кураш ва унинг тарқалиб кетишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар янада қатъий чекловлар асосида давом эттирилмоқда.
Ҳар қарич ер қадрли

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йилнинг 19 март куни коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражаси ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш ҳамда Президентимиз раислигида 14 апрель куни қишлоқ хўжалиги тармоқларини янада ривожлантириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишини ўтказди.

Ҳозирги глобал инқироз ва пандемия шароитида аҳоли бандлиги ва даромадини таъминлаш, иқтисодий барқарорликни сақлашда қишлоқ хўжалиги энг кўп имкониятга эга соҳа ҳисобланади.

Хусусан, ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиш мақсадида Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона постида бўш турган ерга иссиқхона бунёд этилган бўлиб, маскур иссиқхонада, постда ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи гуруҳ ходимлари томонидан мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириб келинмоқда. Ҳозирда иссиқхонада етиштирилган экинлар ҳосилга кириб, ходимларнинг кунлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондирмоқда.

Бу каби амалга оширилаётган ишлар негизида коронавирус пандемияси тарқалишига қарамасдан халқимизни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан йилнинг тўрт фасли давомида таъминлаш каби эзгу мақсад мужассам.

20.04.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг