Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Пандемия шароитида “Термиз” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида экспорт-импорт жараёнлари жадал олиб борилмоқда
273
Бугунги кунда “Коронавирус” пандемиясига қарамасдан мамлакатимизнинг барча худудларида товарларнинг экпорт-импорти тўхтовсиз давом этмоқда.
Пандемия шароитида “Термиз” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида экспорт-импорт жараёнлари жадал олиб борилмоқда

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида иқтисодиёт тармоқлари фаолият кўрсатишининг барқарорлигини таъминлаш, шунингдек, айрим хўжалик юритувчи субъектларни қўллаб-қувватлаш бўйича муҳим топшириқлар бериб борилмоқда. Хусусан Сурхондарё вилоятида жойлашган “Термиз” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида ҳам иш айни қизғин палласига чиққан.

 Мазкур божхона постида куну-тун товарларнинг божхона расмийлаштируви йўлга қўйилган ва ҳозирги карантин шароитидан келиб чиқиб ходимларнинг хавфсизлиги ва коронавирус инфекцияси кириб келишини олдини олиш мақсадида божхона ходимлари санитария ва эпидемиология ходимлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Мавжуд вазиятни инобатга олган ҳолда Муҳтарам Юртбошимиз томонидан 2020 йил 3 апрелда қабул қилинган ПФ-5978 сон Фармонга асосан, яна 20 турдаги товарлар (13 турдаги озиқ-овқат, 7 турдаги гигиена) импортига 2020 йилнинг сўнгига қадар божхона божи ва акциз солиғидан имтиёзлар жорий этилди.

Ушбу фармон ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 20 апрель санасида “Термиз” ТИФ божхона пости ходимлари томонидан Украина давлатидан импортга юборилган қиймати 58 900 АҚШ долларига тенг  19 тонна “Ярим музлатилган мол гўшти” товари қисқа фурсатларда ушбу товар санитария ва эпидемиология ҳодимлари билан ҳамкорликда санитария қоидаларига амал қилган холда расмийлаштирилиб берилди. Эндиликда ушбу гўшт маҳсулотлари ички бозорлар расталарига чиқарилади.

Бундан кўриниб турибдики, мамлакатимизда озиқ-овқат тақчиллиги билан боғлиқ муаммолар вужудга келмайди. Биздан талаб этилаётгани эса ўзимиз ва ўзгаларнинг соғлиғига бефарқ бўлмасдан, қарантин қоидаларига қатъий риоя қилиш, холос.

 

 

 

21.04.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг