Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади!
221
Эндиликда божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензилаш тартиб-таомиллари янада соддалаштирилди. Юридик шахслар Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали лицензияни олишлари мумкин.
Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади!

Республикамизда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиларини соддалаштириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Айни масала, Муҳтарам Президентимизнинг жорий йилда мамлакатимиз Парламентига йўллаган Мурожаатномасида ҳам ўз аксини топди.

Мазкур ислоҳтларнинг изчил давоми сифатида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги “Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 210-сон қарори билан божхона соҳасига оид бўлган божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизматларини Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон кўрсатиш тартиби жорий этилди.

Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини амалга ошириш учун лицензия амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда, лицензия даъвогарининг лицензия талаб ва шартларга мувофиқ берилади.

Қонунчиликда назарда тутилган ҳолатлардан ташқари, юкларни лицензия билан таъминланмаган омборлардан фойдаланган ҳолда тижорат асосида сақлашга йўл қўйилмайди.

Омбор ўрни лицензиат томонидан махсус ажратилади ва белгиланади.

Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатиш тартибига кўра амалдаги ёзма ариза ўрнига электрон сўровнома тўлдирилади ва тегишли ҳужжатлар электрон тарзда тақдим этилади.

Янги тартибга мувофиқ, божхона омбори ёки эркин омбор ёхуд бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини амалга ошириш учун лицензия даъвогарининг лицензияловчи орган билан муносабатлари улар ўртасидаги ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгиловчи электрон кўринишдаги оммавий оферта шаклидаги шартнома асосида тартибга солинади.

Таъкидлаш жоизки, мазкур қарор “фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади” тамойилига кўра лицензиялаш тизимини соддалаштириш ҳамда вақт ва маблағ сарфини камайтириш ҳисобига оворагарчиликларни олдини олишга хизмат қилади.

Қарор натижасида лицензия даъвогарларининг мурожаатларини кўриб чиқиш муддатлари ҳамда тақдим этиладиган ҳужжатлар қисқаради, мониторинг ўтказиш тизими эса такомиллашади.

Тегишлилигига кўра маълумотларни идоралараро маълумот алмашинуви платформаси орқали электрон олиниши йўлга қўйилиш натижасида инсон омилини кескин қисқаради ва лицензиялаш тизими тўлиқ автоматлаштирилади.

Ҳусан Тангриев,

ДБҚ Ахборот хизмати бош инспектори

21.04.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг