Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Экспорт географияси тобора кенгаймоқда
487
Ҳудудий экспорт прогнозига мувофиқ Самарқанд шаҳрида 2020 йил давомида жами 101,0 млн. 663,0 минг долларлик маҳсулотларни экспортга йўналтириш белгиланган.
Экспорт географияси тобора кенгаймоқда

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги иқтисодиёт ва саноат бўлимидан олинган маълумотларга кўра, экспорт режасининг 76 млн. 250,0 минг доллари саноат ва 25 млн. 413,0 минг доллари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташкил этади.

Жорий йилнинг январ-март ойлари режасига мувофиқ 39 та корхона томонидан 19 млн. 134,0 минг долларлик экспорт амалга оширилиши белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 56 та корхона томонидан 17 млн. 445,0 минг долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди.

Жумладан, саноат маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича 28 та корхонага белгиланган 14 млн. 480,0 минг долларлик прогноз ҳақиқатда 38 та корхона томонидан 14 млн. 461,5 минг долларга ёки I чорак прогнозига нисбатан 99,9 фоизга бажарилди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича 11 та корхонага белгиланган 4 млн. 654,0 минг долларлик прогноз ижроси ҳақиқатда 17 та корхона томонидан 2 млн. 983,4 минг долларни ташкил этмоқда.

Жорий йилнинг январ-март ойларида 24 та режадан ташқари янги корхоналар экспорт фаолиятига жалб қилиниб, уларнинг экспорт ҳажми 1,4 млн. долларни ташкил этди. Шундан, саноат маҳсулотлари йўналишида 14 та янги корхона томонидан 578,0 минг долларлик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти йўналишида эса 10 та янги корхона томонидан 834,0 минг долларлик экспорт амалга оширилди.

Экспорт географияси дунёнинг 34 та давлатини қамраб олиб, жорий йил ҳисобидан 3 тага, яъни Австрия, Жанубий Корея ва Саудия Арабистони давлатлари билан кенгайтирилди. Экспортга йўналтириладиган маҳсулотлар тури ўтган йилги 28 тадан жорий йилда 32 тага ошди.

23.04.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг