Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши курашиш тадбирлари давом эттирилмоқда
316
Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашишда муҳим ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилди. Бу борада аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чора-тадбирлар белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг қабул қилиниши, шу йўналишдаги ишларнинг самарадорлигини янада ошириш, қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш ва мамлакатимизнинг халқаро майдондаги ижобий обрў-эътиборини оширишга қаратилган муҳим вазифаларни белгилаб берди.

Мазкур йўналишда Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳам тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинган бўлиб, шахсий таркиб томонидан коррупцияга қарши муросасиз кураш ишлари мунтазам равишда олиб борилмоқда.

Шунингдек, бу иллатга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари бирдек маъсул эканликлари, қонун бузилиш ҳолатларининг гувоҳи бўлганларида Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08  рақамли ишонч телефонига ёки бошқармада ташкил этилган 75 221-04-80 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари юзасидан тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Унутмаслик керакки, коррупцияга қарши курашишда, ушбу балои офатни таг-томири билан йўқотиш мақсадида барчамиз бирдек масъул эканлигимиз ва ҳар бир фуқаронинг ватан олидидаги юксак бурчидир!!!

 

24.04.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг