Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Соғлом танда соғлом ақл
409
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 21-26 август кунлари Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ташаббуси билан ўсмирлар ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди.
Соғлом танда соғлом ақл

Ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни кенг тарғиб қилиш,  ёш авлодни соғлом ва маънан камол топишида ҳисса қўшиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида ташкил қилинган мусобақада Қўнғирот тумани “Қорақалпоғистон” посёлкасида жойлашган умумий ўрта таълим мактабларининг 9-12 ёшли ўсмирлари иштирок қилди.

Қизиқарли ва муросасиз курашларга бой тарзда ўтган мусобақада 5 та жамоа қатнашиб, финалда тумандаги 26-мактаб жамоаси  1-ўринни эгаллади. 

Мусобақа якунида ғолибларга кубок ва дипломлар топширилди.

Қорақалпоғистон Республикаси

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

28.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг