Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Айритом” чегара божхона постида карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда хизмат давом эттирилмоқда
341
Бугунги пандемия даврида мамлакатимиз чегара ўтказиш пунктлари фуқаролар қатнови учун вақтинча ёпилган бўлсада, ташқи савдо юклари эса ҳаракатланмоқда. Бу ўз навбатида божхона органлари ходимларидан икки карра кўпроқ масъулият ва ҳушёрликни талаб этади. Чунки, божхона органлари ходимлари чегараларимиз орқали товар моддий бойликларни ва контрабанда ашёларини ноқонуний олиб ўтилишига қарши курашиш билан бир қаторда, экспорт-импортни қўллаб-қувватлаш орқали республикамиз иқтисодий барқарорлигини таъминлашга ҳам масъулдирлар.

Шундай экан божхона назорати жараёни бошланишидан аввал кунлик “Айритом” чегара божхона пости ҳудуди, маъмурий бино, кириш-чиқиш пиёдалар зали, автопавильон, юк поезди таркибидаги вагонлар ва хўжалик ҳудудлари санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда ҳар куни дезинфекция қилинмоқда. Пост ходимлари божхона назорати жараёнларини  тиббий комбинзонлар, ниқоблар, ва қўлқоплардан фойдаланган ҳолда амалга оширмоқдалар. Ҳар куни эрталаб ходимларнинг тана ҳарорати текширилиб хизматга тақсимланмоқда.

Мазкур божхона постида экспорт-импорт жараёнлари аввалгидек узлуксиз давом этмоқда. Пост ходимлари Афғонистон Ислом Республикасига темир йўл вагонларида ва юкли автотранспорт воситалари орқали ўтадиган юкларни  самарали ва тезда божхона назоратидан ўтказмоқда.

Хусусан,  жорий йил бошидан мазкур пост томонидан 1069 та вагонда 67 минг тонна  қиймати 18 млн АҚШ долларлик ҳамда 2242 та юкли автотранспорт воситаларида сал кам 55 минг тонналик   5,8 млн АҚШ долларлик маҳсулотлар  экспортга расмийлаштирилди. Товарлар божхона ходимлари томонидан қисқа фурсатларда назоратдан ўтказилиб, Афғонистон Ислом Республикасига  йўналтирилмоқда.

24.04.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг