Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши курашишда жамоатчилик ўрни катта
264
Коррупция жамиятни ривожланишига қарши қаратилган ҳаракат сифатида ҳар қандай жамият ва давлатда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни келтириб чиқаради ҳамда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни чуқурлаштиришга сабаб бўладиган омил сифатида баҳоланади.
Коррупцияга қарши курашишда жамоатчилик ўрни катта

Ҳар бир давлат коррупцияга қарши курашиш фаолиятининг мақсади ва объекти сифатида алоҳида олинган коррупционерга эмас, балки ушбу хатти-ҳаракатларни амалга оширишга шароит яратиб берувчи ҳолатларни бартараф қилиш ва профилактик олдини олиш чораларида намоён бўлади.

Ҳозирги глобаллашув жараёнида коррупция муаммоси жаҳоннинг деярли ҳар бир мамлакатида мавжудлигини кўриш мумкин. Аммо бу - барча давлатларда ҳам коррупция бир хил  деган маънони англатмайди. Экспертларнинг хулосасига кўра, коррупциянинг вужудга келиш сабаблари турли мамлакатларда турлича бўлиб, тарихий ривожланиш босқичи ҳамда ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг мавжудлиги ҳамда тараққиёт даражаси билан белгиланади.

Барчамизга маълумки ривожланган мамлакатларда коррупцияга қарши курашнинг ички назорат, ташқи назорат ва сайлов тизими орқали курашиш  усуллари мавжуд. Ушбу усуллар орқали жаҳон мамлакатлари коррупцияни олдини олишда кўплаб ютуқларга эришишган.

Ривожланган мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, коррупцияга қарши комплекс равишда пухта ишлаб чиқилган дастур орқали курашиш лозим. Акс ҳолда исталган давлат ёки жамиятни инқирозга юз тутишига сабаб бўлиши мумкин.

Албатта, ҳар қандай мамлакатда коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олиш жараёнларида жамоатчиликнинг ўрни беқиёс саналади. Чунки ҳар бир фуқаро жамиятдаги у ёки бу соҳада ўзи дуч келаётган коррупцион ҳолатларга ўз фикрини расмий ёки шахсий тарзда муносабат билдириши лозим.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, бу борада жамоатчилик назоратини мустаҳкамлаш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий билими ва маданиятини юксалтириш бугун энг асосий вазифалардан бири этиб белгиланган. Сабаби, халқимиз адолат қарор топган жамиятда яшасагина давлат органларига нисбатан ишончи ортади, қолаверса, мамлакатимизнинг иқтисодий ўсиши янада юксалаверади. Бу йўлда эса нафақат тегишли давлат органлари, балки ҳар бир фуқаро ўз ҳиссасини қўшиши зарур.

25.04.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг