Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона ходимлари қон топшириш акциясида фаол иштирок этишмоқда
449
Соғлик - бебаҳо неъмат. Агар инсон хаста бўлса унинг бахти тўлиқ бўлмайди. Шунинг учун ҳам халқимизда шифокорлар шарафли касб эгалари сифатида ардоқланади. Бугунги пандемия шароитида эса буни янада теран ҳис қиляпмиз.

Бироқ, нафақат шифокорлар балки шу жамиятнинг ҳар бир аъзоси ҳам ўзининг саъй-ҳаракатлари, эзгу амаллари билан ўзгалар дардига шифо бўлиши мумкин. Шундай хайрли амаллардан бири бу беморлар учун қон топширишдир.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси  ташаббуси билан  бошқарма биносида хайрия қон топшириш акцияси ташкил этилди.  Мазкур тадбир муҳтож беморларга кўмак бериш мақсадида мақсадида  вилоят божхона бошқармаси ва вилоят қон қуйиш маркази шифокорлари билан амалга оширилди. Акцияда ихтиёрий равишда бир гуруҳ божхона ходимлари қон топширдилар.

Шунингдек, мазкур акция доирасида Навоий вилояти божхона бошқармаси томонидан ташкил қилинган тадбирда вилоят қон қуйиш марказида бир гуруҳ божхоначилар кўнгилли равишда қон топширдилар.

Бухоро вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳам мазкур акциядан четда қолмадилар. Божхоначилар ўз ташаббуслари билан вилоят қон қуйиш марказида бўлиб, беғараз тарзда қон топширишди.

Эзгуликнинг ёрқин намунаси бўлган бу каби тадбирлар беморлар дардига шифо топиш, уларни соғлом ҳаётга қайтаришда муҳим аҳамият касб этади.

25.04.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг