Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мурожаатлар доимо эътиборда
317
Бугун “Халқ давлат органларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” тамойили юртимиздаги барча соҳаларда кенг тарғиб қилинмоқда.
Мурожаатлар доимо эътиборда

Ҳақиқатдан ҳам, мамлакатимиздаги ҳар бир жабҳанинг ривожланиши, унга янги технология ва илм фан тараққиёти натижаларининг жалб этилиши негизида халқ фаровонлиги, эл осойишталиги, юртимиз тинчлиги, Муҳтарам Президентимиз таъбири билан айтганда эса, “халқимизнинг рози бўлиб яшаши” кўзда тутилган. Халқимизнинг рози бўлиб яшаши эса барча давлат идоралари ва ташкилотлари томонидан халқ манфаати йўлида амалга оширилаётган чора-тадбирларга, унда аҳолининг тўлиқ қамраб олиниш даражасига, шунингдек, давлат идоралари ва халқ орасидаги тўғридан-тўғри мулоқотнинг шаклланишига бевосита боғлиқдир.

Бу борада Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш, аҳолини қийнаётган масалаларнинг тез фурсатларда ижобий ҳал бўлишини таъминлаш борасидаги ишлар Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни талаблари асосида ташкиллаштирилган. Оғзаки, ёзма ёки электрон тарздаги мурожаатларнинг, шунингдек, раҳбарият ва раҳбар ходимлар қабулига келиш ҳам бир хил кучга эгалиги, масофадан туриб телефон орқали оғзаки мурожаат қилиши, ёки уйда ўтирган ҳолда электрон мурожаатларни йўллаш имкониятининг яратилганлиги бугунгидек пандемия шароитида жуда қўл келмоқда.

2020 йил бошидан Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасига жисмоний ва юридик шахслар томонидан соҳа фаолияти бўйича ўзларини қизиқтирган саволлар, шунингдек, ариза, таклиф ва шикоятлари йўлланган жами 75 та мурожаат келиб тушган. Шундан жисмоний шахслар мурожаатлари 39 тани, юридик шахслар мурожаатлари 36 тани ташкил қилди. Мурожаатларнинг 28 таси ёзма, 19 таси электрон ва 28 таси оғзаки шаклда келиб тушган. Келиб тушган мурожаатлардан 24 таси ижобий  қаноатлантирилган, 48 тасига тушунтиришлар берилган, 1 таси тегишлилиги бўйича бошқа идораларга юборилган ва 2 таси муддати етиб келмаганлиги боис ҳозирги кунда кўриб чиқилмоқда.

Божхона органлари барча жисмоний ва юридик шахсларнинг божхона расмийлаштируви ва назорати, товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартиб таомиллари, божхона тўловлари турлари ва ставкалари, шу ва шу каби бошқа барча мурожаатларига ўз ваколати доирасида жавоб бериб, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларида божхона органлари фаолиятига доир мавжуд муаммо ва таклифларни тўлиқ ўрганиб чиқиб, ҳаққоний ҳал этишга доимо тайёр. 

Сўзимиз сўнгида барча жисмоний ва юридик шахслар, божхона соҳасига оид мурожаатларни Давлат божхона қўмитасининг 11-08 ёки Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқамасидаги 61 224-90-86, 61 224-02-68 ишонч рақамларига қўнғироқ қилиб йўллашлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз. Унутманг, ҳар бир мурожаат эътиборимиз марказида!

25.04.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг