Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши кураш – давр талаби
260
Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев халқимиз азалдан юксак қадрлаб келадиган, ҳамма нарсадан устун қўядиган адолат туйғусини ҳаётимизда янада кенг қарор топтириш биринчи даражали вазифа эканига алоҳида эътибор қаратмоқда.
Коррупцияга қарши кураш – давр талаби

Жамиятимизда турли жиноятларни содир этиш ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қарши курашиш, уларга йўл қўймаслик, жиноятга жазо албатта муқаррар эканлиги тўғрисидаги қонун талабларини амалда таъминлаш бўйича қатъий чоралар кўрилмоқда. 

Бироқ, шундай иллатлар борки, улар ўсиб келаётган дарахт илдизига урилган болтага ўхшайди. Коррупция – шиддат билан илдамланаётган замоннинг глобал занглашидир. У бор жойда ўсиш ҳам, юксалиш ҳам бўлмайди. Қисқа қилиб айтганда, коррупция – нурли келажакка тўсиқдир. Бу иллатни таг-туби билан йўқотиш асосий ва муҳим вазифаларимиздан бири ҳисобланади.

Халқимизнинг том маънодаги адолат қарор топган жамиятда яшаши учун нафақат масъул шахслар, балки ҳар бир фуқаро ўз ҳиссасини қўшиши зарур. Бу фуқароларимиздан коррупцияга, аниқроқ айтганда, ҳар қандай қонунбузарликка нисбатан муросасизлик кайфияти, маданияти шаклланишига ҳам боғлиқ. Чунки ҳар қандай қонунбузарликлар содир этилишига, кўпайишига кўп ҳолларда ўзимизнинг бефарқлигимиз, лоқайдлигимиз сабаб бўлиб келмоқда. Барчанинг якдиллиги, юрт тақдирига дахлдорлиги кучайиши ҳар қандай иллатнинг батамом барҳам топишига хизмат қилади.

Ушбу иллатга қарши кураш учун аввало жамиятда, унинг ҳар бир аъзосида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият юксалиши лозим.

Бу борада жорий йилнинг ўтган чораги давомида Сирдарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти, Ўз хавфсизлик гуруҳи ҳамда Кадрлар бўлими томонидан ёш божхона ходимларнинг ота-оналари ва яқин қариндошлари иштирокида коррупция ҳолатларини содир этмаслик ва қонунчиликка қатъий риоя этиш юзасидан мунтазам равишда профилактик суҳбатлар ва йиғилишлар ўтказиб келинди.Ушбу йиғилиш ва суҳбатлардан кўзланган асосий мақсад, коррупция иллатига аралашиб қолишини олдини олиш ва божхона ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида ҳам етарлича шарт-шароитлар яратилганлиги ҳақида ходимларнинг яқинларига етказишдан иборат.

Бундан ташқари ходимлар орасида интизом бузилиш ҳолатларини олдини олиш, ҳар бир ходим ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан бажариши, тадбиркорлик субъектлари билан муомала қилиш маданияти ҳамда Одоб-ахлоқ қоидалари талаблари юзасидан профилактика ва тарбиявий ишлар мунтазам равишда ўтказилиб келинмоқда.

2020 йил январь-март ойлари давомида коррупция ҳолатларини олдини олиш ва хизмат интизомини мусаҳкамлаш мақсадида жами 10 маротаба хуфиёна (ошкора) текширувлар ўтказилган бўлиб, ушбу текширувлар натижасида, 4 та ҳолатда 16 нафар ходим хизмат текшируви хулосаси якунига кўра, интизомий жазога тортилган ва 4 нафар ходим хизмат вазифаларини бажаришда қўпол хатоликларга йўл қўйганлиги учун божхона органларидан бўшатилган.

Президентимиз таъкидлаганидек, коррупцияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаймиз. Биз коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан унинг барвақт олдини олишга ўтишимиз керак.

Шу туфайли, фуқаролардан божхона қонунбузилиш ҳолатлари содир этилганида зудлик билан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 11-08 қисқа ҳамда Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг (67)  225-48-67 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилишларини сўраб қоламиз.

Унутманг, ватанимизнинг эртанги келажаги учун барчамиз бирдек масъулмиз!

28.04.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг