Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Юк автомашинасига яширилган тамаки маҳсулотлари фош этилди
446
Мамлакатимизда карантин туфайли чегара ўтказиш пунктлари орқали фуқаролар қатнови бир муддат ёпилган бўлсада, ташқи савдо юклари ҳаракатланиши узлуксиз давом этмоқда. Бу эса ўз навбатида божхона органлари ходимларидан икки карра кўпроқ масъулият ва ҳушёрликни талаб этади.

Аммо, айрим шахслар борки, улар шундай синовли кунларда халқимизга кўмак бериш ўрнига, давлатимиз томонидан яратилаётган шарт-шароитларни суистеъмол қилиб, қонунчилик талабларини бузиш орқали ўзининг қинғир режаларини амалга оширишга уринишмоқда. 

Хусусан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган  фуқаро Б.И. бошқарувидаги юк автотранспорт воситаси  белгиланган тартибда пост ходимлари ва хизмат ити ёрдамида божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, божхона ходимининг оғзаки сўровида ноқонуний олиб ўтишга мўлжалланган товарлари йўқлигини маълум қилган фуқаро Б.И. нинг сўзлари  ёлғонлигини “Кинг” лақабли хизмат ити кўмагида фош қилинди. Яъни, текширув давомида Б.И. бошқарувидаги юк автотранспорт воситаси салонининг ён деворлари ички томонида умумий қиймати 18 миллион сўмлик жами 920 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

4.05.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг