Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши курашиш – барчамизнинг бурчимиз!
168
Давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олиш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш орқали жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш бугуннинг муҳим вазифаларидан биридир.

Шундан келиб чиққан ҳолда Жиззах вилояти божхона бошқармаси томонидан коррупциянинг олдини олиш, унга қарши кескин курашиш, бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари туғрисида”ги ПФ-5927-сон Фармони талаблари асосида ҳам муайян ишлар йўлга қўйилган. Хусусан, бу иллатга қарши муросасиз курашиш борасида тадбиркорлар, аҳоли, кенг жамоатчилик вакиллари ва шахсий таркиб билан турли учрашувлар, давра суҳбатлари мунтазам ташкил этиб борилмоқда.

Хусусан, 2020 йил январь-апрель ойлари давомида бошқарма томонидан коррупцияга қарши курашиш, тамагирлик каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш борасида жами 4 маротаба профилактик тадбир ўтказилган. Қолаверса, Ўз хавфсизлик гуруҳи томонидан 2020 йил январь-апрель ойи давомида жами 5 маротаба умумий профилактик йиғилишлар ҳам ташкил этилиб, 7 нафар ходимлар билан якка тартибда суҳбат олиб борилган.

Бу эса ўз навбатида ходимлар ўртасида хизмат интизоми, ички тартиб ва одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя қилиш даражаси ижобий томонга ўзгарганлигини кўрсатди. Мисол тариқасида, 2019 йил давомида 3 та ходим интизомий жазога тортилган бўлса, жорий йилда эса бу кўрсаткич 2 нафарга камайган.

Шунингдек, бошқарма томонидан коррупцияга қарши курашиш борасида республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари билан яқин ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган бўлиб, мавзуга оид видеолавҳалар ва  материаллар мунтазам ёритиб борилмоқда. 2020 йилнинг январь-апрель ойларида Коррупцияга қарши курашиш йўналишида ОАВда жами 25 маротаба чиқишлар қилинган.

Шу ўринда алоҳида таъкидлаш лозимки, Жиззах вилояти божхона бошқармасида (0372) 223-28-39  рақамли “Ишонч телефони”нинг мунтазам йўлга қўйилганлиги ушбу салбий иллатнинг олдини олиш ва унга қарши курашда муҳим аҳамиятга эга. Негаки, соҳага оид бирор бир муаммо, таклиф ёки мулоҳазалар юзага келганда фуқаролар бемалол мазкур рақамларга боғланишлари мумкин.

Хулоса ўрнида айтганда, коррупцияга қарши курашда фақатгина меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар базасини такомиллаштириш ёки жамоатчилик ўртасида профилактик тадбирларни ўтказиш етарли эмас. Бунда ҳар бир шахс ўзининг виждонига, мустаҳкам иродасига эга бўлиб, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалсалтиришга ўз ҳиссасини қўшсагина коррупцияга қарши том маънода самарали кураш олиб бориш мумкин.

Жиззах вилояти божхона бошқармаси 

Ахборот хизмати

 

 

5.05.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг