Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга йўл қўймаслик – давр талаби
196
Коррупция ҳамиша жамият тараққиёти кушандаси ҳисобланиб, уни томири билан йўқ қилиш борасидаги ишларга барча замонларда урғу бериб келинган. Шахснинг лавозим ва мавқеидан фойдаланиб содир этиши лозим бўлган муайян ҳаракатни моддий ёки маънавий манфаат эвазига бошқа бир шахс манфаати йўлида бажариши, ёки, аксинча, бажармаслигида ўз ифодасини топадиган коррупция иллати нафақат муайян соҳа, балки бутун бир мамлакат равнақига раҳна солиб, унинг порлоқ келажагини йўққа чиқариши мумкин.

Коррупция томир отган давлатда тадбиркорлик субъектларининг ҳам  ҳалол рақобатига шикаст етади, натижада эса дунё бозорларини забт эта оладиган экспортбоп маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилиши камайиб, бутун бир мамлакатнинг экспорт салоҳиятига ўзининг салбий таъсирини кўрсатади.

Божхона органлари фаолиятида ҳам коррупцияга қарши курашиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, божхона ходимларининг ҳалол, маъсулиятли, софдил ва адолатли бўлишлари юзасидан доимий равишда тарғибот ташвиқот ишлари олиб борилиши йўлга қўйилган. Бугунги рақамли иқтисодиётга ўтиш даврида божхона органлари фаолияти шаффофлигини таъминлаш борасида ахборот технологияларидан жадал фойдаланган ҳолда электрон ҳужжат алмашиш тизимларининг амалиётга жорий этилганлиги ҳам божхонада миллат кушандаси бўлмиш коррупциянинг барвақт олдини олишга қаратилган чора тадбирлар сирасига киради, десак муболаға бўлмайди.

 Шунингдек, биргина Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан жорий йилнинг январь-апрель ойлари давомида бошқарма томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича жами 5 маротаба маърузалар қилинган, ходимлар билан 18 маротаба индивидуал профилактик суҳбатлар  олиб борилган ҳамда 1 маротаба ходимларнинг яқин қариндошлари иштирокида йиғилиш ўтказилган.

Барча жисмоний ҳамда юридик шахслар, божхона соҳасига оид саволлари ҳамда мурожаатларни Давлат божхона қўмитасининг 11-08 ёки Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқамасидаги 61 224-90-86, 61 224-02-68 ишонч рақамларига қўнғироқ қилиб йўллашлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

5.05.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг