Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жиззахда минерал ўғитларнинг ноқонуний айланмаси тўхтатиб қолинди
362
Жиззах вилояти божхона бошкармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига карши курашиш бўлими ходимлари вилоят ИИБ ЙПХ вакиллари билан ҳамкорликда Ғаллаорол тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида “Жиззах-Самарқанд” йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган фуқаро Э.Э бошқарувидаги юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, унинг юкхонасида бошқа бир фуқаро А.Ш.га тегишли бўлган, ҳеч қандай ҳужжатлари мавжуд бўлмаган, жами 1,5 тоннага яқин “Аммофос” номли минерал ўғитлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

5.05.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг