Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
67 миллион сўмлик телевизорларни яширинча олиб кириш наф бермади
453
Коронавирус пандемиясига қарши кучайтирилган тартиб ва карантин даврида ўз манфаатини уйлаб ўзини ва ўзгаларни ҳаётини хавфга солиб ноқонуний товар моддий бойликларни чегара худудлардан айланма йўллар орқали олиб ўтишга бўлган ўринишлар кузатилмоқда.

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошкармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бўзилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона туманинг қўшни рееспублика билан чегара худуди айланма йўлларида фуқаро Ж.Х бошқарувидаги “Лабо” русумли, автомашина тўхтатилиб, автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда, автомашина юкхонасида муқаддам Қирғизистон Республикасидан божхона назоратини четлаб, айланма йўллар орқали олиб кирилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 67 млн 200 минг сўмлик 3 турдаги 56 дона телевизорлар ноқонуний олиб кирилганда тўхтатилиб қолинди.

Хозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

5.05.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг