Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Пандемия шароитида Хоразмда экспорт кўрсаткичлари пасаймади
256
Давлатимиз томонидан пандемия сабаб вужудга келаётган глобал инқироз шароитида иқтисодий барқарорликни сақлаш, аҳоли бандлиги ва даромадини таъминлаш, энг муҳими ҳудудларда фаолият юритаётган корхоналарда саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида етиштирилаётган маҳсулотларни экспорт қилиш орқали бюджет тақчиллигини юмшатиш ҳар қачонгидан ҳам муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Пандемия шароитида Хоразмда экспорт кўрсаткичлари пасаймади

Карантин билан боғлиқ синовли кунлардан чиқиб олиш бўйича Президентимиз бошчилигида Ҳукумат томонидан барча чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантиришни кучайтириш бўйича қабул қилинган қатор меъёрий ҳужжатлар, берилган имкониятлар ҳудудлар экспорт салоҳиятини оширмоқда.

Ҳудудларда фаолият юритаётган корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган сифатли, бежирим маҳсулотлар ҳамда етиштирилаётган мева-сабзавотларга жаҳон бозорида талаб кўпайиб бормоқда.

Буни экспорт кўрсаткичларининг йилдан-йилга ўсиш суръатидан ҳам билса бўлади. Ҳусусан, 2020 йилнинг ўтган 4 ойи давомида Хоразм вилоятидан экспорт қилинган товарлар ҳажми 33,2 млн. АҚШ долларини ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2019 йилда 21,7 млн. АҚШ долларига ёки 53,0 фоизга ошганлигини кўришимиз мумкин.

Ушбу саноат ва мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт географияси Россия, Туркия, Қозоқистон, Хитой, Бангладеш, Эрон ва Германия давлатларини ташкил этди.

Рақамларга мурожаат қилсак, Хоразм вилояти божхона бошқармасининг “Урганч” ва “Ҳазорасп ЭИЗ” ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида жорий йилнинг ўтган даврида 715 та экспорт божхона юк декларациялари “Хавфни бошқариш” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали экспортда товарларнинг 93 фоизи божхона кўригисиз расмийлаштирилиб, ушбу декларацияларни расмийлаштириш учун сарфланаётган вақт эса ўртача 30-40 дақиқани ташкил этди.

Вилоятдан экспорт қилинган маҳсулотларнинг катта қисми қуйидаги маҳсулотларни ташкил этади.

Бундай синовли кунларда божхона ходимларига ҳам улкан масъулият юкланиши шубҳасиз. Шу боис, ташқи савдо юкларини карантин талаблари ва санитария қоидаларига риоя этган ҳолда, қисқа муддатларда божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш, шунингдек давлат бюджетига божхона тўловларини ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини таъминлаш ҳар қачонгиданда муҳим ҳисобланади.

Хоразм вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

7.05.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг