Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
«Саховат ва кўмак” тадбирларида сирдарёлик божхоначилар ҳам фаол
236
Бугунги синовли кунларда ҳар бир замондошимиз имкон қадар ҳалқимиз оғирини енгил қилишга бел боғлаган.
«Саховат ва кўмак” тадбирларида сирдарёлик божхоначилар ҳам фаол

Бундай вазиятда Муҳтарам Юртбошимизнинг узоқни кўзлаб амалга ошираётган ҳалқпарвар сиёсатини амалдаги намунаси сифатида асос солинган “Саховат ва кўмак” умумхалқ харакати барчага бирдек манзур бўлиб, бағрикенг халқимизни эзгу ва хайрли ишлар сари ундамоқда.

Мамлакатимизда  барча  раҳбар ходимлар, диний уламолар, олимлар ва ишчи хизматчилар ушбу эзгу  ташаббуснинг  фаол иштирокчисига  айланмоқдалар.

Коронавирус пандемияси даврида ва муборак рамазон ойи бошланиши билан меҳр-саховат ишларини амалга ошириш мақсадида мамлакатимиз бўйлаб вақтинча ишсиз, камбағал, боқувчисини йўқотган, ногирон, касалманд ва ижтимоий ҳимоя ҳамда кўмакка муҳтож оилалар холидан  хабар олинмоқда. Ушбу кўрсатилган ёрдам ва эътибор натижасида фуқароларнинг кўнгиллари тоғдек кўтарилмоқда ва давлатимизга ўз миннатдорчиликларини изҳор этмоқдалар.

Шу кунларда Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳам ушбу эзгу ишларни амалга ошириш мақсадида тегишли тадбирлар ўтказилмоқда.  

Жумладан  жорий йил 29 апрель куни бошқарма томонидан  Ховос туманининг энг чекка ҳудудларида жойлашган “Бўстон”, “Қаҳрамон” ва “Ҳуснобод” маҳаллаларида истиқомат қилувчи кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бор оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг ҳар бирига 12 турдаги  кундалик зарурий  озиқ-овқат маҳсулотлари ва моддий ёрдам етказилди.

Шунингдек, оилаларнинг турмуш тарзи, моддий аҳволи, мавжуд муаммолари, томорқаларидан самарали фойдаланиши каби жиҳатлари ўрганилиб, тегишли идора ташкилотлар билан ҳамкорликда биринчи навбатда уларни иш билан таъминлаш чоралари белгиланмоқда.

Мамлакатимизнинг энг катта бойлиги - халқимиздир. Бу синовли кунларни халқимиз билан  бирдамликда,  саховатпешалик    ва ўзаро меҳр-мурувват билан енгиб ўтамиз, албатта.

Сирдарё вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати   

7.05.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг