Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Куч –бирлик ва бирдамликда!
190
Бугун бутун дунё қаторида, бизнинг юртимиз ҳам синовли кунларни бошидан кечирмоқда.
Куч –бирлик ва бирдамликда!

Азал азалдан маълумки, халқимиз бошига келган ҳар қандай қийинчилик ва синовларни матонат, сабр-у бардош, аҳиллик ва бирдамлик билан мардонавор енгиб ўтган. Бугун ҳам ана ўша анъанага содиқ қолган ҳолда эл бошига иш тушганда халқимиз бирлашиб, бир бирига ёрдам қўлини чўзмоқда.

Қорақалпоғистон Республикасидаги саховатпеша тадбиркорлар, “Ёшлар иттифоқи”нинг Нукус шаҳар Кенгаши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси билан ҳамкорликда республикадаги Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари, боқувчисини йўқотган ёлғиз қариялар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олишмоқда ҳамда мазкур оилаларга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотларини беғараз ёрдам сифатида етказиб беришмоқда.

Бундай хайрия ишлари саховатли, бошқанинг дардини ҳам ўзиники деб биладиган халқимиз томонидан якдиллик билан ҳар куни амалга оширилмоқда. Биз бирлашиб ҳар қандай синовларга қарши катта кучга айланамиз  ва албатта, енгамиз.

Қорақалпоғистон Республикаси

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

7.05.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг