Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарёдан қарийб 5,5 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинди
205
Қашқадарё замини саховатли, деҳқонлари миришкор, ер билан тиллашадиган эл. Тупроғида унган ноз-неъмат борки, бари сархил, экологик тоза, жуда тотли ва кўплаб фойдали хусусиятларни ўзида жамлаган. Шунинг учун ҳам бу ерда пишиб етилган маҳсулотларнинг қадри баланд, харидори кўп.
Қашқадарёдан қарийб 5,5 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинди

Давлатимиз раҳбари томонидан қишлоқ хўжалиги ривожи ва томорқадан самарали фойдаланишга қаратилаётган эътибор сабаб ҳудудда озиқ-овқат маҳсулотлари, хусусан мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари етиштириш ҳажми йилдан-йилга ошмоқда. Етиштирилган маҳсулотлар нафақат бозорларимиз тўкинлигини таъминлаяпти, балки истеъмолдан ортиқча маҳсулотлар хорижга ҳам экспорт қилинмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида вилоят ҳудудидан 5 минг 478 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортга жўнатилди. Маҳсулотлар рўйхатидан карам, пиёз, помидор, турп, узум, анордан тортиб лавлагигача, жами 13 турдаги мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари ўрин олган.

Маҳсулотлар экспортида вилоят божхона бошқармаси ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари томонидан экспортёр корхоналарга яқиндан амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда карантин даври бўлиб турганлиги ва экспортни тўхтовсиз амалга оширилиши учун божхона ходимлари экспортёрлар ҳузурига бориб божхона расмийлаштирувларини амалга оширишмоқда. Шунингдек, маҳсулотларнинг мамлакатимиз ҳудудидан ўз вақтида чиқиб кетиши учун доимий алоқа  ўрнатилмоқда.

Бу каби тадбирларнинг йўлга қўйилганлиги, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига қўл келмоқда. Натижада маҳсулотлар ҳажми ва турини янада оширишга ҳамда сифати сақланган ҳолда манзилларига ўз вақтида етиб боришига замин яратмоқда.

Қашқадарё вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

7.05.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг