Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хонадон томида каннабис парваришлаётган шахс қўлга олинди
331
Божхона органлари томонидан гиёҳванд моддаларининг ноқонуний айланмаси, хусусан уларни етиштиришга қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Хонадон томида каннабис парваришлаётган шахс қўлга олинди

Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган  тезкор тадбир давомида шу каби жиноят фош этилди.

Хўжаобод туманида яшовчи фуқаро Ғ.М.нинг яшаш хонадони ва  хўжаликлари хизмат ити ёрдамида ва холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада ушбу уйнинг том қисмида икки дона ёғоч яшикка ва бир дона челакка экилган, агротехник ишлов берилган оч яшил рангли, ўткир хидли, 9 туп ҳамда уйининг томорқасида мевали дарахтлар тагига экилган, агротехник ишлов берилган оч яшил рангли, ўткир хидли, 13 туп “каннабис” гиёҳванд ўсимлиги борлиги аниқланди.

Шундан сўнг, ушбу шахс ўз ихтиёри билан уйининг ички қисмидан яна бир дона тувакка экилган, агротехник ишлов берилган оч яшил рангли, ўткир хидли, 1 “каннабис ўсимлигини тадбир иштирокчиларига тақдим қилди.

Тадбир давомида ушбу шахсдан жами 23 туп “Каннабис” гиёҳванд ўсимлиги ашёвий далил тариқасида олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

7.05.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг