Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сардобаликлар Ватан ва халқ эътиборида!
243
Сирдарёда вилоятининг Сардоба сув омборида рўй берган ҳодисадан сўнг ўзбек халқининг нечоғлик бағрикенг, саховатли ва меҳмондўст эканлиги яна бир бор ўз исботини топди.
Сардобаликлар Ватан ва халқ эътиборида!

Бугун юртдошларимиз тобора бирлашиб, бахтсиз ҳодисадан талофат кўрган аҳолига мурувват ёрдамларини беришмоқда. Жиззах вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳам ўзаро ҳамкорликда ана шундай хайрли ишларга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишмоқда.  

Ходимлар томонидан  талофатдан сўнг Жиззах шаҳри ва Пахтакор туманига жойлаштирилган Сардобаликлар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа зарурий маҳсулотлар инсонпарварлик ёрдами сифатида топширилди.

Дунёни меҳр ушлаб туради. Шундай экан, ҳозирги шароитда меҳр-оқибатли халқимизнинг мана шу олижаноб фазилатлари янада яққол кўзга ташланмоқда.

7.05.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг