Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Саидакбар Нажимов хотирасига ҳурмат бажо келтирилди
398
Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган, юртимиз осойишталиги ва иқтисодий хавфсизлиги йўлида жон фидо қилган божхоначилар хотираси ҳам ёдга олинади.
Саидакбар Нажимов хотирасига ҳурмат бажо келтирилди

Мустақилликнинг дастлабки йилларида қўшни давлатлардаги мураккаб вазият туфайли чегараларимизда божхона назорати кучайтирилиб, гиёҳванд моддалар ва қурол-яроғлар контрабандасига, божхона қонунбузилишларига қарши тизимли равишда кураш олиб борилди. Ана шундай курашларда божхона хизматининг 11 нафар жасур зобитлари қаҳрамонларча ҳалок бўлди.

Улардан бири матонатли божхона ходими Саидакбар Нажимов эди. У 1992 йилда хизмат вазифасини адо этаётган пайтда жиноятчилар билан олишувда ҳалок бўлган эди.

Бугун Саидакбар Нажимовнинг номини абадийлаштириш мақсадида Тошкент вилояти божхона бошқармасининг чегара-божхона постларидан бирига унинг номи ҳам берилган.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти ташаббуси билан бу йил ҳам анъанага содиқ қолган ҳолда божхона ходимлари ҳамда марҳумнинг оила аъзолари иштирокида Саидакбар Нажимовнинг хотирасини ёд этиб гул қўйиш тадбири ташкил этилиб, унинг қаҳрамонлиги хотирланди. Шунингдек, Саидакбар Нажимов хонадонига ташриф буюрилиб,  унинг оила аъзолари даврасида марҳумнинг ёрқин из қолдирган хизмат даврлари эсга олинди. Зеро, инсон азиз - хотира муқаддасдир.

 

8.05.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг