Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хотира - абадий, қадр – муқаддас!
144
Инсон ҳаёти унинг неча йил умр кўргани билан эмас балки кўрсатган фидойилиги, бажарган савобли амаллари, одамийлик, виждон, иймон, садоқат, ширинсўзлик, олийжаноблик каби чин инсоний фазилатлари билан ўлчанади.
Хотира - абадий, қадр – муқаддас!

Ўз хизмат вазифаларини адо этиш, ватанга хизмат қилишдек шарафли юмушни бажариш чоғида жонини фидо қилган мард ўғлонларга нисбатан ҳам айнан шу каби сифатлар қўлланилади. Зеро, Ватан, эл-юрт бундай ўғлонларнинг пок хотирасини ҳеч қачон унутмайди.

Ҳар йили 9 май - “Хотира ва қадрлаш куни”  арафасида ватан учун мардларча курашган асл қаҳрамонлар хотираси ёдга олинади.

Шу муносабат билан, Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ўз хизмат вазифаларини ўташ вақтида мардларча ҳалок бўлган божхона хизмати фидойилари Алишер Ҳаққулов, Ойбек Қоматов, Аваз Камолов, Хуршид Нурмуротов хонадонларига ташриф буюрилди. Уларнинг яқинлари, оила аъзолари ҳолидан хабар олиниб, мард ўғлонларнинг кўрсатган жасоратлари, эзгу ишлари, хайрли амаллари ёд этилди.

Албатта, орадан ҳар қанча вақт ўтмасин бу каби фидойи инсонлар ёди дилларда мангу сақланиб, улар кўрсатган жасорат ёш авлодларга ибрат намунаси сифатида тилга олинади.

9.05.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг