Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманганда 2,7 миллион долларлик мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинди
155
Фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга тез ва сифатли олиб чиқилишида божхона органларининг ўрни беқиёсдир.
Наманганда 2,7 миллион долларлик мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинди

Мамлакатимизнинг барча худудларида пандемияга қарамасдан экпорт ва импорт қилинаётган зарурий товарларининг божхона расмийлаштируви узлуксиз давом этмоқда.

Юртимизнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш, шунингдек, юртимизда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Наманган вилояти божхона бошқармаси томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, бошқарманинг “Наманган” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида товарларнинг божхона расмийлаштируви куну-тун йўлга қўйилган. Ҳозирги карантин шароитидан келиб чиқиб, ходимларнинг хавфсизлиги ва коронавирус инфекциясини кириб келишини олдини олиш мақсадида божхона ходимлари санитария ва эпидемиология ходимлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Рақамларга этибор қаратсак, мазкур постда жорий йилнинг 4 ойи мобайнида қиймати 2,7 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 2 минг тоннадан зиёд гилос, ўрик, помидор ва бошқа мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт божхона режимига расмийлаштирилган.

Ташқи бозорларга чиқарилган мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий қисми Россия Федерацияси, Қозоғистон ҳамда Қирғизистон Республикалари улушига тўғри келади.

Айтиш жоизки, мамлакатимиз равнақи учун ўз ҳиссасини қўшаётган тадбиркорларимизга божхона органлари амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда ҳамкорлик қилишга доим тайёр.

12.05.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг