Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Самарқандда салкам 64 млн. АҚШ доллари қийматидаги маҳсулотлар экспорт қилинди
157
Мамлакатимизда коронавирус пандемиясига қарши курашишдек масъулиятли ҳозирги даврда бир қатор соҳалар, шу жумладан, божхона ходимлари ҳам янада фидокорлик билан иш олиб бормоқда.
Самарқандда салкам 64 млн. АҚШ доллари қийматидаги маҳсулотлар экспорт қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, юкларни божхона постлари орқали тезкорлик билан ўтказиш, уларнинг узлуксиз божхона расмийлаштирувини, шунингдек экспорт ва импорт қилинаётган товарларга рухсат берувчи ҳужжатларнинг берилишини тезлаштириш юзасидан Самарқанд вилояти божхона бошқармасида 24/7 режимида ишлар изчил олиб борилиши давом этмоқда.

Мавжуд эпидемиологик вазиятда ташқи савдо юклари белгиланган санитария қоидаларига риоя этган ҳолда, қисқа муддатларда божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилиб, давлат бюджетига божхона тўловлари ўз вақтида ва тўлиқ ундирилиши таъминланмоқда.

Бунда божхона пости ва пунктларда божхона ходимлари шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиб, нафас олиш йўллари ҳимоя ниқоблари, қўлқоплар, кўзойнак, этик ва махсус ҳимоя кийимларини кийган ҳолда хизматни олиб бормоқдалар.

Бундан ташқари, “Самарқанд” ТИФ божхона постига автотранспорт воситаларининг кириш жойларида осма дезинфекция қилиш ускунаси ўрнатилган бўлиб ҳар бир автотранспорт воситаси дезинфекция қилинган сўнг божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилмоқда. 

Шунингдек, осма дезинфекция ускунасидан ўтилгангандан сўнг ҳар бир автотранспорт воситасининг алоҳида орқа, олди ва ён томонлари, ғилдираклар ҳамда товар ортилган қисми вилоят Санитария эпидемологик осойишталик маркази ходимлари томонидан дезинфекция тадбирлари амалга оширилмоқда.

Божхона постлари ва пунктларнинг кириш ва чиқиш жойларида дизенфекция йўлакчалари ташкил этилиб, ушбу йўлакчаларни ҳар соатда дезинфекциялаш чоралари кўрилган.

Энг асосийси шуки, карантин даврида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, барча ҳудудлардаги озиқ-овқат дўконларини кундалик зарурий маҳсулотлар билан таъминлаш, нархларнинг ошиб кетишини олдини олиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Рақамларга мурожаат қилсак, йил бошидан буён жорий йилнинг 1 май кунига қадар Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан 13 минг 116 та божхона юк декларациялари расмийлаштирилган. Жумладан. экспорт божхона режимига расмийлаштирилган товарлар ҳажми 93,57 млн. АҚШ долларини ташкил этди.

Экспорт товарларининг асосий қисмини мева ва сабзавотлар, йигирилган ип ва матолар, кийим-кечак ва кийим-кечак анжомлари, ҳайвонлар учун озуқалар ва бошқа енгил саноат маҳсулотлари, импорт товарларини эса чўян ва пўлат маҳсулотлари, аниқ соҳалар учун махсус мўлжалланган машиналар, технологик-ускуналар, тиббиёт ва фармацевтика маҳсулотлари кабиларидан иборат.

Вилоятдан экспорт қилинган товарларнинг катта улуши Россия, Тожикистон, Туркия, Қозоғистон, Хитой, Ироқ, Озарбайжон, Польша давлатларига тўғри келган.

Бир сўз билан айтганда карантин ҳолатига қарамасдан божхона тизимида тадбиркорларга яқиндан ёрдам бериш мақсадида барча имкониятлар тўла сафарбар этилган.

Самарқанд вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

12.05.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг