Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хорижий автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланишига мўлжалланган йўналишлар рўйхати тасдиқланди
632
Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 30 апрелдаги йиғилиш баёнига кўра алоҳида топшириқ бўлгунга қадар юк автотранспорт воситаларининг ҳаракати фақатгина қуйидаги Давлат чегара ўтказиш пунктлари орқали амалга оширилиши белгиланди:
Хорижий автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланишига мўлжалланган йўналишлар рўйхати тасдиқланди

- Афғонистон Ислом Республикаси билан – “Термиз”;

- Туркманистон Республикаси билан – “Олот”;

- Тожикистон Республикаси билан – “Саросиё”, “Ойбек” ва “Плотина”;

- Қирғизистон Республикаси билан – “Дўстлик”, “Ўзбекистон”, “Водил”, “Чашма” ва “Оқ қия”;

- Қозоғистон Республикаси билан – “Доут-ота”, “Гулистон”, “Яллама”, “Зангиота” ва “Тошкент”.

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб даврида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида автомобилда халқаро юк ташувларини амалга оширишнинг Вақтинчалик тартиби тасдиқланди.

2020 йил 30 апрелдан республика ҳудудига кириб келаётган барча юк автотранспорт воситалари ҳайдовчиларидан коронавирус инфекциясига тест анализлари олиниши ва касаллик аниқланмаган тақдирда ҳаракатни давом эттиришга рухсат бериш амалиёти жорий этилди.

Бунда, халқаро ташувларни амалга ошираётган ҳайдовчилар фақатгина махсус комбинезон, бир марталик ҳимоя ниқоблари ва қўлқоплардан фойдаланган тақдирда ҳаракатни давом эттириши мумкинлиги белгилаб қўйилди.

Эндиликда чегарага энг яқин жойларда (тест топшириш ва натижасига қадар кутиб туриш учун) махсус автотураргоҳлар, шунингдек экспортга юк олиш учун кутишга мўлжалланган автотураргоҳлар ташкил этилди.

Давлат божхона қўмитаси томонидан автотранспорт воситалари ҳаракатланиши, тўхтаб туриши (автотураргоҳ, техник ва маиший хизмат кўрсатиш ва ҳ.к.), озиқ-овқатларни харид қилиш мумкин бўлган жойлари кўрсатилган йўналишлар чизмаси ишлаб чиқилди.

икки ой муддатда эса халқаро автотранспорт воситалари ҳаракатланишини кузатиш (GPS-трекер) тизимини жорий этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритилади.

Чет эл автотранспортчилари учун республика ичидаги автотураргоҳлар

 

Т/р

Карта рақами

Чет эллик ташувчилар учун тўхташ жойининг номи

Дислокация

Сиғими (автомобиллар сони)

Қорақалпоғистон Республикаси

1

2

“Динур” кафеси

А-380, 913 км

70

Хоразм вилояти

2

3

Кемпинг (Чолиш)

4Р161, 10 км

80

Бухоро вилояти

3

4

Глобус Авто ТИР

А-380, 225 км

50

4

5

Автойўл сервис

А-380, 225 км

50

5

6

Шижоат қурилиш файз

А-380, 225 км

50

Навоий вилояти

6

8

Кар-Риг-Транс

М-37, 34 км

40

Самарқанд вилояти

7

9

Ақдойлар

М-37, 6,2 км

120

8

10

Темур Сервис плюс

М-37, 35 км

40

9

11

Исмоил сорпас

М-39, 1073 км

30

Жиззах вилояти

10

12

Осиё бозори

М-39, 982 км

50

Сирдарё вилояти

11

13

Оқ олтин логистик центр

А-373, 38 км

50

12

14

Зангори осмон

М-34, 82 км

25

Тошкент вилояти

13

17

Арк булоқ

М-39б, 10,2 км

40

14

35

“Солнечный” посёлкаси

М-39б, 12 км

200

15

36

Алмалиқ АТП - 45

Чамбил маҳалласи

50

16

37

Алмалиқ АТП - 80

Мустақиллик 22

20

Тошкент шаҳри

17

18

“Равшан” АВ

М-39, 820 км

50

Фарғона вилояти

18

22

4-Автокорхона

Қўқон шаҳар Хазиний кўчаси 50

50

19

23

12-Автокорхона

4Р147б, 10 км

40

Андижон вилояти

20

26*

Боғи шамол

А-373, 441 км

60

Наманган вилояти

21

27*

Наманган Логистик парки

4Р-114, 3 км

50

22

28

Композит панель сервис

4Р-112, 61 км

70

Қашқадарё вилояти

23

31

MOTEL

М-39, 1286 км

60

24

32*

Пачкамар чойхонаси

М-39, 1250 км

50

25

33

Деҳқон чойхонаси

А-380, 86 км

30

26

34*

Умакай чойхонаси

А-378, 59 км

30

Юк машиналари учун трансчегаравий автоулов парклари

Т/р

Карта рақами

Чет эллик ташувчилар учун тўхташ жойининг номи

Дислокация

Сиғими (автомобиллар сони)

Қорақалпоғистон Республикаси

1

1

“Динур” кафеси (Каракалпакия) 

А-380, 1204 км

100

Бухоро вилояти

2

7

Шижоат Нури (Алат)

М-37, 365 км

150

Сирдарё вилояти

3

15

“Гулистон” божхона маскани

4Р25, 12 км

6

Тошкент вилояти

4

16

Яллама терминал

Яллама КПП

4Р-186, 6 км

140

5

19

Жавлон терминал груп

4Р-4а, 6 км (А.Навоий КПП)

70

6

20

Миришкор

4К-694, 12 км

(С.Нажимов КПП)

190

7

21

Асилбек Турист

4Р-20, 64 км

40

Фарғона вилояти

8

24

Фарғона улгуржи савдо

Фарғона халқ йўли

50

Андижон вилояти

9

25*

“Дўстлик” чегара пости

А-373, 475 км

60

Сурхондарё вилояти

10

29*

Сариосиё божхона

М-41, 1444 км

30

11

30

Термиз Карго марказ

М-39а, 28 км

100

 

Мазкур йўналишлар чизмасида белгиланган маршрутдан четга чиқиш ҳамда ҳимоя воситаларисиз ҳаракатланиши - карантин қоидаларини бузиш сифатида баҳоланиб, чоралар кўрилади.

Ҳурматли ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ва халқаро юк ташувлар билан шуғулланадиган тадбиркорлар!!!

Юқоридагиларни инобатга олиб, экспорт божхона юк декларациялари (йўл кузатув ҳужжатлар)ни расмийлаштиришда товарларни олиб чиқиш чегара божхона постлари белгиланишига алоҳида эътибор қаратишингизни сўраймиз.

13.05.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг