Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарёда тарвуз экспорти бошланяпти
196
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси масъул ходимлари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортга расмийлаштириш, божхона соҳасида яратилган қулайликларни кенг жамоатчиликка етказиш ва бу борадаги мавжуд муаммоларни ўрганиш ҳамда бартараф этиш юзасидан жойларга борилиб, тушунтириш ишлари амалга оширилмоқда.
Қашқадарёда тарвуз экспорти бошланяпти

Мазкур йўналишдаги навбатдаги учрашув воҳанинг Чироқчи тумани Ўтамайли ҳудудида ўтказилиб, унда деҳқон ва тадбиркорларга божхона расмийлаштирувлари тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Аввал таъкидланганидек, Чироқчи туманида тарвуз етиштиришнинг ўзига хос мактаби яратилган. Туманнинг миришкор деҳқонлари мамлакатимизда биринчилардан бўлиб тарвуз етиштиради. Шу йил ҳам анъанани сақлаб қолган деҳқонлар мамлакатимиз бўйлаб тарвуз етказишни бошлаб юборган.

Тумандаги “Нуримов Дўстмурод” фермер хўжалиги вакили Алиқул Жуманазаровнинг таъкидлашича, ўтган йили улар етиштирган 60 тонна тарвуз Қозоғистон ва Россия Федерациясига экспорт қилинган эди. Бу йил эса бу кўрсаткични 100 тоннага теказиш режалаштирилган.

Давлатимиз раҳбари томонидан қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва томорқадан самарали фойдаланишга қаратилаётган эътибор сабабли, ҳудудда тарвуз етиштириш ҳажми ва кўлами йилдан-йилга кўпаймоқда. Бу йил вилоятда 100 минг тонна тарвуз етиштириб, хорижга экспорт қилиш орқали четдан кўп миқдорда валюта киритиш мақсад қилинган.

Дарҳақиқат, ўтказилган учрашув давомида иштирокчиларга тарвуз экспорти бошланиши муносабати билан божхона соҳасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортга расмийлаштиришда яратилган қулайлик ва енгилликлар, шунингдек бу борада божхона ходимлари томонидан кўрсатилаётган амалий ёрдамлар тўғрисида ҳам батафсил маълумотлар берилди.

14.05.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг