Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тўловлардан қочишга уриниш наф бермади
324
Республикамиз божхона ходимлари ташқи иқтисодий фаолият йўналишидаги божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузилиши, товарларнинг ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси (ТИФ ТН) кодини ўзгартириб, божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаш каби ҳолатларнинг олдини олиш бўйича бир қатор ишларни амалга ошириб келишмоқда.

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонун бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томнидан “Сергели” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида хориждан пойтахтимизда фаолият кўрсатувчи корхоналардан бири номига келган умумий қиймати 3 миллиард сўмлик 58,5 тонна оғирликдаги “Ошхона клеёнкаси” товарининг ТИФ ТН коди белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилди.

Натижада, товарнинг ҳужжатларда кўрсатилган ТИФ ТН коди нотўғри таснифлангани маълум бўлиб, давлат бюджетига қўшимча 600 млн. сўм божхона тўловлари ҳисобланди.

Шунингдек, “Сергели” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимларига декларацияловчи шахслар Р.Ш. ва Қ.А. томонидан тақдим этилган божхона юк декларацияларида “қурилиш моллари” товарларининг ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси коди текширилганида, ушбу шахслар товар кодини нотўғри таснифлаб божхона расмийлаштирувига тақдим этганлиги аниқланди.

Натижада давлат бюджетига қўшимча 105,5 миллион сўм божхона тўловлари ундирилди.

Шунга ўхшаш ҳолатларда, “Арк булоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимларига декларацияловчи шахс Х.Д., О.Н., Д.И., З.О. ва С.Б.лар тақдим этган божхона юк декларацияларида товарларнинг кодини нотўғри таснифлаганлиги маълум бўлиб, давлат бюджетига қўшимча 166,2 миллион сўм божхона тўловлари ундирилди.

Яна бир ҳолатда, “Тошкент товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимларига  декларацияловчи шахс Ш.М. тақдим этган божхона юк декларациясида товарнинг кодини нотўғри таснифлаганлиги маълум бўлди Натижада давлат бюджетига қўшимча 15,5 миллион сўм божхона тўловлари ундирилди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

15.05.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг