Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Гулзордаги наша
236
Гиёҳвандлик воситалари уларнинг туридан қатъи назар инсон ҳаёти ва саломатлигини, моддий ва маънавий оламини барбод қилади, шунинг учун уларга “заҳри қотил” деб ҳам ном берилган.

Бироқ, ушбу офат уруғини кенг ёйиш орқали ўз чўнтагини тўлдириб ҳаром луқма топишни одат қилганлар ҳам афсуски орамизда бор.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими, вилоят ички ишлар бошқармаси   ҳамда  давлат хавфсизлиги хизмати  ҳодимлари томонидан ҳамкорликда “Қора-дори 2020” доирасида кенг кўламли тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, Узун туманида яшовчи фуқаро Т.Ш нинг яшаш хонадони ва томорқа хўжалиги холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасидаги гуллар орасига экилиб парвариш қилиб келинаётган  2 туп           “Наша” гиёҳвандлик ўсимлиги борлиги аниқланди. 

Шунингдек, Термиз шаҳрида ўтказилган тадбир давомида фуқаро Я.А шартли фуқарога оғирлиги 2,6 грамм “Гашиш” гиёхвандлик воситасини сотаётган вақтида қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

15.05.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг