Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши кураш учун барчамиз масъулмиз!
110
Бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган кенг миқёсдаги ислоҳотлар жараёнида турли соҳаларда содир этилаётган коррупцион кўринишдаги ҳуқуқбузарликлар мамлакатнинг жадал суръатларда ижтимоий-иқтисодий ривожланишига жиддий таҳдид солувчи хавф-хатарлардан бири ҳисобланади.
Коррупцияга  қарши  кураш  учун  барчамиз масъулмиз!

Хоразм вилояти божхона бошкармаси томонидан фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқий саводҳонлиги ва маданиятини ошириш, уларда ҳуқуқбузарликларнинг ҳар қандай кўринишига, биринчи навбатда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш бўйича  доимий равишда профилактик ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Жумладан,  2020 йил январь-апрель ойлари давомида бошқарманинг тегишли бўлим ходимлари томонидан вилоят ҳудудида фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари ва ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари билан 42 маротаба соҳага оид янгиликлар тўғрисида маълумотларни тақдим қилиш ҳамда уларнинг божхона соҳасидаги муаммоларини ўрганиш мақсадида, бошқарма ҳамда ҳудудларда учрашувлар ўтказилди.

Мазкур учрашувлар давомида бошқарма ходимлари фаолиятида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини мониторинг қилиш йўналишида ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ҳамда фуқаролар ўртасида 3 маротаба аноним сўровномалар ўтказилди.

Шу билан бирга, бошқарма ходимларининг хизматга бўлган муносабатини тубдан ўзгартириш, улар томонидан содир этилиши мумкин бўлган ҳар қандай қонунбузилиши ҳолатларни олдини олиш, ходимлар ўртасида соғлом ишчанлик муҳитини шакллантириш мақсадида, 2020 йилнинг ўтган даври мобайнида 87 нафар ходимларнинг оила-аъзолари билан яшаш хонадонларида учрашувлар ўтказилди.

Ходимлар билан ўтказилаётган профилактик тадбирларга уларнинг коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида Хоразм вилояти прокуратураси ва Адлия бошқармаси ходимлари кенг жалб қилган ҳолда “Коррупция-тараққиёт кушандаси, унга қарши курашишда кенг жамоатчиликни, ҳар бир фуқаронинг иштироки зарур” мавзусидаги давра суҳбатлари мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Мухтасар айтганда, келажакни коррупциясиз кўришни истасак, унга қарши биргаликда курашишимиз, бунинг учун аввало ўзимизни ўзимиз тарбияламоғимиз зарур!

Давлат божхона хизмати органларининг хизмат фаолияти билан боғлиқ бўлган ҳар қандай масала юзасидан Давлат божхона қўмитасининг “11-08” қисқа рақамли ишонч телефон рақамига куннинг исталган вақтида мурожаат этишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Хоразм вилояти божхона бошқармаси

Ўз хавфсизлик гуруҳи

16.05.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг