Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар учта машинадаги учарларни қўлга олишди
297
Бугун коронавирус пандемияси қачон мағлуб бўлади ёки камая бошлайди деган саволга ҳозирча аниқ жавоб йўқ.
Божхоначилар учта машинадаги учарларни қўлга олишди

Аммо, бундай вазиятларда мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиш ҳамда аҳоли фаровонлигига ҳисса қўшиш ўрнига, тадбиркорликнинг яширин ва сохта йўлини танлаган кимсалар борки, улар бу ҳаракати билан нафақат иқтисодиётдаги ҳалол рақобат муҳитини издан чиқариш, балки сифатсиз маҳсулотлар билан юртдошларимиз саломатлигини ҳам хавфга қўйишмоқда.

Куни кеча Фарғона вилояти божхоначилари томонидан чегара худудларда ўтказилган тезкор тадбир давомида шубҳали ҳаракатланган “Кобальт” русумли автомашина кузатувга олинди.

Мазку автотранспорт воситаси Марғилон шаҳридаги чойхоналардан бирининг олдида тўхтаб турган “Дамас” ва “Кобальт” автомашиналари ёнига келиб тўхтаган вақтида вилоят божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунбузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Тезкор тадбир давомида учала автотранспорт воситаларининг салони ва багажида божхона назоратини четлаб, айланма йўллар орқали олиб кирилган, қиймати 106,4 млн. сўмлик 3 турдаги болалар озуқалари борлиги фош этилди.

Хўш, божхона қонунчилигига риоя қилишни истамаган ҳуқуқбузарлар ушбу маҳсулотларнинг сифат жиҳатидан болалар саломатлиги учун хавфсиз,  истеъмолга яроқли эканлигига кафолат бера оладими?

Хозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

16.05.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг