Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар юк вагонидаги 238 минг дона психотроп таблеткаларни фош қилишди
289
Барча давлатларда чегаралар орқали ҳаракатланишнинг тартиб қоидалари мавжуд ва унга риоя қилиш қонун билан тартибга солинади.
Божхоначилар юк вагонидаги 238 минг дона психотроп таблеткаларни фош қилишди

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” темир йўл чегара божхона пости орқали юртимиз ҳудудидан транзит тарзида ўтишга мўлжалланган юк поезди вагонларини кўздан кечириш давомида ушбу тартиблар бузилгани фош этилди.

Вилоят божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими, Ўз хавфсизлик гурухи ҳамда “Сариосиё” темир йўл чегара божхона пости ходимлари “Қудуқли” темир йўл бекатига кириб келган Ўзбекистон ҳудудидан олиб ўтилаётган темир йўл юк вагонини божхона назоратидан ўтказишди.

Натижада юк вагонларининг бирида жами 11 900 қутида 238 000 дона “Сонлайф-Зопиклон 7,5 мг” номли психотроп таблеткалар борлиги аниқланди.

Ушбу психотроп таблеткаларни республикамиз ҳудудидан транзит олиб ўтишга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сонли қарори талаблари асосида махсус рухсатнома бўлган ҳолдагина рухсат этилади.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

16.05.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг