Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тасдиқланди
264
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2020 йил 14 май куни “Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 283-сон қарор қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, эндиликда хўжалик юритувчи субъектлар ташқи савдо контрактлари ва инвойслар бўйича маълумотларни электрон шаклда электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда. Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритади.

Давлат божхона қўмитаси томонидан ушбу қарор талабларидан келиб чиқиб, Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига тегишли ўзгартиришлар киритилади.

Қарор билан  Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги  283-сон қарори билан тасдиқланган  Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга кўра  ташқи савдо контрактларида қуйидаги асосий бўлим ва маълумотлар бўлиши керак:

➡️Муқаддима

➡️Контрактнинг мавзуси

➡️Етказиб беришнинг базиз шартлари

➡️Товарни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизмтлар кўрсатиш муддати ёки санаси

➡️Контрактнинг умумий суммаси, товарларнинг ўлчов бирлигидаги нархи

➡️Тўлов шартлари

➡️Товарнинг келиб чиқиши, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш жойи

➡️Томонларнинг жавобгарлиги

➡️Томонларнинг реквизитлари ва бошқа маълумотлар

Инвойсларда эса қуйидаги асосий маълумотлар бўлиши керак:

➡️Хўжалик юритувчи субъектнинг номи ва унинг реквизитлари

➡️Хорижий шерикнинг номи ва унинг реквизитлари

➡️Хўжалик юритувчи субъектнинг идентификация рақами (СТИР)

➡️Товарлар (ишлар, хизматлар) номи

➡️Товарлар (ишлар, хизматлар)нинг ўлчов бирлиги

➡️Товарлар (ишлар, хизматлар)нинг миқдори

➡️Товарлар (ишлар, хизматлар)нинг нархи

➡️Товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб бериш қиймати

➡️“Инкотермс” бўйича етказиб бериш шартлари

➡️Ташиш тури

Инвойслар хўжалик юритувчи суюъектнинг имзоси билан тасдиқланиши керак.

Экспорт қилувчилар қонун ҳужжатларида бошқача назарда тутилмаган бўлса, Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига инвойслар тўғрисидаги тегишли маълумотлар киритилиб, товарлар (ишлар, хизматлар) қиймати тўлиқ тўланганидан кейин ва экспорт қилувчиларнинг Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобрақамларига маблағлар тушгандан сўнг товарларни (ишлар, хизматларни) божхона юк декарацияси асосида Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги онлайн дўконлар орқали экспорт қилишга ҳақли.

Бунда 5000 (беш минг) АҚШ долларигача бўлган товарлар электрон тижорат орқали божхона юк декларацияси расмийлаштирмасдан, почта хизматларини кўрсатиш қоидаларига мувофиқ реализация қилиниши мумкин.

Товарларни республикага олиб кириш ва “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматларни кўрсатиш ёҳуд улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 календарь кундан ортиқ бўлмаслиги керак.

Экспорт контракти бўйича тушум тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати товарларга нисбатан - “экспорт” божхона режими бўйича божхона юк декларацияси расмийлаштирилган санадан ва хизматларга (ишларга) нисбатан - бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси имзоланган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги керак.

Чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қкилувчилар, шунингдек, “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида товарларни республикага олиб кириш  ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни 30 банк кунидан ортик таъминламаган импорт килувчилар (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун - 60 банк куни) белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин:

180 кунгача кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда;

180 кундан 365 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча;

365 кундан ортиқ кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси товарларнинг божхона қиймати белгиланиши устидан доимий мониторинг олиб боради. Мониторинг натижалари ҳамда муқобил манбалардан олинган маълумотлар асосида нарх маълумотлари бюллетени шакллантирилади.

Ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг хабардорлигини ҳамда божхона тартиботларининг самарали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида ҳар чоракда Давлат божхона қўмитасининг расмий сайти ва ўзбекистон Республикасининг очиқ маълумотлар порталига электрон шакли жойлаштириб борилади.

Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

16.05.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг