Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Уйингиздан туриб, “Божхона тарихи” музейини томоша қилинг! (ВИДЕО)
110
18 май – Халқаро музейлар куни Мамлакатимиз мустақиликка эришгач, халқимизнинг моддий ва маънавий бойлигини асраш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
Уйингиздан туриб, “Божхона тарихи” музейини томоша қилинг! (ВИДЕО)

Бу борада божхона органлари зиммасига ҳам масъулиятли вазифалар юкланди, божхона органлари томонидан ноёб маданий бойликларнинг ноқонуний олиб ўтилишига қарши кенг кўламли чора-тадбирлар олиб борилди.

Таъкидлаш жоизки, айни шу йўналишда олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида давлат фойдасига мусодара қилинган ноёб маданий бойликларни кенг жамоатчиликка намойиш қилиш ва шу орқали божхоначиларнинг шарафли хизматини эътироф этишнинг энг самарали усулларидан бири бу – музей ташкил қилиш эди.

Айни шу зарурат туртки бўлиб, 1996 йил республика божхона хизмати тарихи музейи ташкил қилинди.

Аммо, бу музей фақатгина мусодара қилинган ноёб маданий бойликлар ёҳуд турли қурол-аслаҳаларни намойиш қилиш учун кўзланмаган эди. Эндиликда у божхона хизматининг давлат иқтисодий хавфсизлигини муҳофаза қилиш, ички бозор ва инсон ҳуқуқлари, саломатлиги ва маънавиятини ҳимоя этишдаги ролини инобатга олиб ҳамда божхона ходимларини ватанпарварлик, ўз касбига чуқур садоқат руҳида тарбиялашни бош мақсад қилиб қўйган эди.

2001 йилга келиб, мазкур музейи янгидан ташкил қилинди. Ўша пайтда музей ҳисобидаги турли экспонат, адабиётлар ва материалллар 1200 дан ошар эди. Музей экспозициясидан кўпроқ хорижий ҳамкорлар томонидан тақдим қилинган эсдалик совғалар, альбом ва китоблар, контрабанда ва божхона қоидабузилишлари давомида мусодара қилинган ашёвий далилларнинг муляжлари, ноёб маданий бойликларнинг нусхалари ва қурол-аслаҳалар жой олган эди.

2008 йил 12 сентябрда Ўзбекистон Республикасининг “Музейлар тўғрисида”ги Қонуни қабул қилиниши республикамизда музейларнинг ташкил этилиши ва фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишда муҳим ҳуқуқий асос вазифасини бажара бошлади. Хусусан, қонун музейлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва такомиллаштириш, уларда сақланаётган ноёб экспонатларни асраб-авайлаш, ўрганиш ва тарғиб этишга хизмат қилмоқда.

Божхона тарихи музейи фаолиятини мазкур қонун талаблари асосида йўлга қўйиш мақсадида 2009 йилда яна бир қатор ташкилий ишлар амалга оширилди.  Музей фаолиятини янги маълумотлар ва экспонатлар асосида такомиллаштириб бориш бўйича Музей Кенгаши таъсис этилди, музейнинг Низоми тасдиқланди.

2015 йилга келиб, музей тўла янгиланди. Унинг ҳозирги экспозицияси қадимги ва замонавий божхонани уйғланштирган, соҳанинг барча йўналишларини ўзида қамрагани билан янада аҳамиятли.

Давлат божхона қўмитасига ташриф буюрган хорижий меҳмонлар, ёш ходимлар, бўлажак божхоначилар учун бу маскан нафақат Ўзбекистон божхонаси билан яқиндан таништиради, балки божхонага доир билим ва кўникмаларни ҳам мустаҳкамлайди.

Фурсатдан фойдаланиб, 18 май – Халқаро музейлар куни билан нафақат соҳа мутахассисларини, балки барча юртдошларимизни муборакбод этамиз.

Қуйидаги видеолавҳа орқали масофадан туриб, Давлат божхона қўмитаси музейига саёҳат қилинг!

18.05.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг