Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Товарларнинг ноқонуний айланмасига ўз вақтида чек қўйилмоқда
143
Коронавирус пандемиясига қарши кучайтирилган тартибда даврида мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлиги ва манфаатларини таъминлаш учун давлат божхона хизмати органлари томонидан ҳам барча имкониятлар ишга солинди.
Товарларнинг ноқонуний айланмасига ўз вақтида чек қўйилмоқда

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасининг “Доут ота” чегара-божхона постида ҳам экспорт-импорт тартибидаги товарларни ташувчи юк автотранспорт воситаларининг ҳаракати амалга ошириб келинмоқда. Бундан товар ва транспорт воситаларининг божхона назорати тезлаштирилган тартибда ва карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилмоқда.

Шунга қарамай, амалдаги тартибларни бузишга уриниб, товарларни божхона назоратидан четлаб олиб ўтишга уринаётган шахслар ҳам учраб турибди.

Масалан, “Доут ота” чегара-божхона постида яқинда аниқланган қонунбузарлик ҳолатида юк автотранспорти орқали ҳайдовчилардан бири қиймати  12,6 млн. сўмлик 2 турдаги дори воситаларини ноқонуний равишда олиб кирмоқчи бўлганлиги фош этилди.

Рақамларга мурожаат қилсак, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида  Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари томонидан аниқланган 242 та ҳолатда қиймати 3 млрд. сўмлик  товар моддий бойликларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди, мазкур ҳолатларнинг 6 таси юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Шу давр ичида 4600 дона психотроп моддалар, 102,3 гр. гиёҳвандлик воситалари, 337 дона гильза, 200 литр спирт ва алкоголь маҳсулотлари,  140 қутида тамаки маҳсулотлари, 1560 кг. қора ва рангли металлар, 4562 кг. сифати кафолатланмаган озиқ-овқат маҳуслотлариининг ноқонуний ҳаракатланишига чек қўйилди.

19.05.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг