Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Пандемия даврида Бухорода экспорт кўрсаткичлари барқарорлиги таъминланмоқда
96
Мамлакатимизда карантин бўйича чекловларга қарамай, чегара ўтказиш пунктларида ташқи савдо юклари ҳаракатланиши узлуксиз давом этмоқда. Бу эса ўз навбатида божхона органлари ходимларидан янада масъулият ва ҳушёрликни талаб этади.
Пандемия даврида Бухорода экспорт кўрсаткичлари барқарорлиги таъминланмоқда

Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона постида куну-тун экспорт ва импорт расмийлаштирувига алоҳида эътибор қаратилган. Ҳозирги карантин шароитидан келиб чиқиб ходимларнинг хавфсизлиги ва коронавирус инфекциясини кириб келишини олдини олиш мақсадида мазкур постда хизмат олиб борувчи ходимлар шахсий санитария ва гигиеник қоидаларга риоя этган ҳолда расмийлаштирув ва  кўрик жараёнлари ўз вақтида амалга оширилиб келинмоқда. 

Рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, Бухоро вилоятида фаолият кўрсатувчи тадбиркорлар томонидан  жорий йилнинг 4 ойи давомида хорижий давлатларга 67,9 млн. АҚШ доллари қийматидаги товарлар экспорт қилинган бўлиб, вилоят божхоначилари томонидан  жами 1683 та божхона юк декларациялари экспорт божхона режимига қисқа муддатларда расмийлаштирилиб берилди.

Бунда товарларнинг экспорт ва импорт расмийлаштирув жараёнларини тезлаштириш, чегарада ҳаракатланаётган юклар ҳакида олдиндан маълумот олиш, юклар чегарада туриб қолмаслигига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жаҳонда кенг тарқалган юқумли касаллик – коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олишда тегишли хизматларнинг ҳамкорликдаги ишлари ўз самарасини бермоқда.

Мазкур жараёнларда божхона ходимлари ҳам фидокорона хизматлари билан  юртимизнинг иқтисодий салоҳияти ва хавфсизлиги йўлида ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар.

19.05.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг