Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Қарши-Керки” чегара божхона постида махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди
132
Бугунги кунда божхона органлари томонидан мамлакатимиз ҳудудига турли хилдаги товар-моддий бойликларининг ноқонуний кириб келишини олдини олиш, шунингдек божхона чегараларида юз бериши мумкин бўлган хатарларни божхона чегарасининг ўзида аниқлаш ва уни ички ҳудудга кириб келишини бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
“Қарши-Керки” чегара божхона постида махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди

Бу борада мунтазам равишда ўтказилиб келинаётган ўқув машғулотлари олдимизга қўйилган вазифаларни ўз вақтида бажаришда муҳим ўрин эгалламоқда.

Куни кеча Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси “Қарши-Керки” чегара божхона постида вилоят ҳокими-фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2020 йил 10 майдаги “Санкцияланмаган ионлаштирувчи нурланиш манбалари топилиши билан боғлиқ аварияни бартараф этишда фавқулодда вазиятлар Давлат қуйи тизими хизматлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” буйруғига асосан навбатдаги махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди.

Ўқув машғулоти божхона масъул ходимлари раҳбарлигида, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар ва Соғлиқни сақлаш бошқармалари, ДХХ Чегара қўшинлари 9205-ҳарбий қисм, вилоят Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази, Саноат хавфсизлиги қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасидан иборат 52 нафар ишчи ходимлар ҳамкорлигида ўтказилди.

Тадбир дастлаб, мамлакатимизга кириш йўналишида иккиламчи қора металл юкланган юк автомашинаси ҳаракатланди ва дозиметрик назоратдан ўтказиш жараёнида божхона постидаги мавжуд радиацион портал монитор ташвиш сигналини берди ва аниқланган ҳолат бўйича тезкор навбатчи томонидан тегишли идораларга хабар берилди.

Шундан сўнг, жалб этилган гуруҳлар томонидан номаълум ионлаштирувчи нурланиш манбаси топилган жой радиациявий ифлосланиш ўчоғини кенгайишига йўл қўймаслик ҳамда уни зарарсизлантириш ишлари амалга оширилди. Тадбирда вазифалар тегишли идоралар ходимларининг ҳамкорлигида, белгиланган тартиб асосида ўтди.

Бундай ўқув машғулотларини ўтказишдан асосий мақсад, чегара божхона постида ионлаштирувчи нурланишнинг санкцияланмаган манбалари аниқланганда объект раҳбарлар таркиби, фуқаро муҳофазаси тузилмалари ҳамда тегишли Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизими хизматлари шахсий таркибининг ҳаракатлари ва билимларини ошириш ҳамда уларда амалий кўникмалар ҳосил қилиш, шунингдек, уларнинг ҳаракатларини мувофиқлаштиришдан иборатдир.

19.05.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг