Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Чегараларимиз дахлсизлигини таъминлашга барча бирдек масъулмиз
576
Ватанимизнинг энг улуғ ва азиз байрами – мамлакатимиз Мустақиллигининг 27 йиллиги байрами арафасида “Жартепа” чегара божхона пости ходимлари Ургут тумани “Сой гузар” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан “Мустақиллигимизни асраб-авайлашга – барчамиз масъулмиз” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Чегараларимиз дахлсизлигини таъминлашга барча бирдек масъулмиз

Мустақиллик  бу – аввало ўзликни англаш демакдир. Юртимиз мустақилликка эришгандан кейин унутилаёзган қадриятларимиз қайта тикланди, асрлар оша сақланиб келинган бой маданий меросимизга эътибор кучайди.

Айниқса, сўнгги икки йил давомида барча соҳаларда жадаллик билан ислоҳотлар амалга оширилиб, айниқса қўшни давлатлар билан ўзаро дўстона алоқалар янги босқичга кўтарилди.

Хусусан, Самарқанд вилояти Ургут туманидаги “Жарпета” чегара-божхона пости фаолиятининг қайта тиклангани қўшни Тожикистон билан алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнамоқда. Ҳозирги кунга қадар мазкур пост орқали жами 345 минг нафардан зиёд фуқаролар ҳаракатланган.

Бундан кўриниб турибдики, чегара божхона постида икки давлат аҳолиси учун барча шарт-шароитлар мужассам. Фақатгина фуқаролардан белгиланган тартиб-қоидаларга риоя этиш талаб қилинади, холос.

Тадбирда сўзга чиққан “Жартепа” чегара божхона пости катта инспектори Ж.Мухторов мана шу масалага алоҳида тўхталиб, мазкур чегара пости фаолияти қайта тиклангандан шу кунга қадар 121 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари қайд этилганлигини таъкидлаб ўтди. 

Тадбирда сўзга чиққанлар давлат тузумига, мамлакатимизнинг ҳудудий бирлигини, давлат суверинитети, сиёсий мустақиллигини бузишга йўналтирилган, урушни, террорни, диний қарама-қаршиликни, миллатчиликни, фашизмни тарғиб қилувчи ҳамда парнографик материалларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш таъқиқланганлигини тушунтириб беришди.

Шу билан бирга божхоначилар аҳолига божхона соҳасида янги қабул қилинаётган қонунлар, қонун ости ҳужжатлар ҳамда мавжуд муаммолар, уларни бартараф этиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида ҳам гапириб ўтишди.  

Шундан сўнг, тадбирда “Сой гузар” МФЙ раиси Ш.Шаропов сўзга чиқиб, давлатимиз мустақиллигини, чегараларимиз дахлсизлигини таъминлашда барча бирдек масъул эканлигини айтиб ўтди. Бугунги тадбир маҳалла аҳолисининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга хизмат қилишини айтиб ўтди.

Маҳалла фаолларидан И.Бахриев, Б.Мансуров ва Л.Ахмедовлар ҳам сўз олишиб, мавзу юзасидан ўз фикр ва таклифларини билдириб ўтишди.

Самарқанд вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

 

29.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг