Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сирдарёда ишлаб чиқариш корхоналари жадал суръатларда фаолият кўрсатмоқда
89
Бугунги синовли кунларда тадбиркорлик субъектларига жорий этилаётган имтиёзлар ва енгилликлар уларнинг жадал фаолият олиб боришлари учун ҳар томонлама қулайлик яратмоқда.
Сирдарёда ишлаб чиқариш корхоналари жадал суръатларда фаолият кўрсатмоқда

Сирдарё вилоятида 11 мингдан ортиқ юридик шахс мақомидаги тадбиркорлик субъектлари фаолият юритиб келаётган бўлиб, уларнинг орасида “SARBONTEKS“ масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонанинг фаолияти алоҳида ўрин тутади. Сабаби, мазкур корхонада бугунги кунларда аҳоли учун жуда муҳим бўлган тиббий боғлов воситалари, хусусан тиббий ҳимоя ниқоблари ишлаб чиқарилмоқда.

Карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда 198 нафар ишчи меҳнат қилаётган мазкур корхонада бир кунда ўртача 40 минг дона бинт,
14 400 дона ёки 800 кг. тиббиёт пахтаси, 32 000 дона бошқа турдаги маҳсулотлар, жумладан 2 000 донадан ортиқ тиббий ҳимоя ниқоблари ишлаб чиқарилмоқда. Қайд этиб ўтиш жоизки, юртимизда коронавирус пандемияси аниқланган даврдан то бугунги кунга қадар корхонада 120 минг дона тиббиёт ниқоблари ишлаб чиқарилди.

- Тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Ҳурматли Юртбошимиз томонидан қабул қилинаётган фармонлар  биз тадбиркорларга жуда катта имкониятлар яратмоқда - дейди корхона раҳбари Юлдашов Баҳодир Абамуслимович  - Натижада ўтган йилда 883.3 минг, 2020 йилнинг шу бугунги кунигача 361.1 минг, жами 1 млн. 244 минг АҚШ доллари миқдорида корхонамизда ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлар Қозоғистон, Озарбайжон ва Грузия каби давлатларга экспорт қилинди. Корхона даромади ҳам шунга яраша бўлиб, бу йил ҳам ишлаб чиқариш суръатларини бир неча баробарга оширишни режа қилганмиз.

19.05.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг