Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Энди божхона омбори фаолияти учун лицензияни давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олиш мумкин!
1242
Давлат божхона қўмитаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали яна бир интерактив хизмат – “Божхона омбори фаолиятига электрон лицензия олиш”ни жорий қилди.
Энди божхона омбори фаолияти учун лицензияни давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олиш мумкин!

Давлат божхона қўмитаси, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ҳамда “Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор “UZINFOCOM” МЧЖ масъул мутахассислари томонидан ўзаро ҳамкорликда ишлаб чиқилган мазкур хизмат 2020 йилнинг 16 майидан эътиборан ишга туширилди.

Мазкур янгилик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги “Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 210-сон қарори ижроси доирасида амалга оширилди.

Қарорга мувофиқ, юридик шахслар давлат хизматларидан фойдаланиш учун фақат давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилишлари белгиланди.

Айни шу талабдан келиб чиқиб жорий қилинган мазкур хизматни кўрсатишнинг ҳар бир босқичи Ягона интерактив давлат хизматлари порталида кузатиб борилади.

Ҳозирда Давлат божхона қўмитаси томонидан  эркин омбор ҳамда бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизматларини ҳам Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиш устида ишлар олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз мазкур хизматлардан фойдаланиш учун юридик шахслардан электрон рақамли имзо талаб этилади.

Хизматдан фойдаланиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

19.05.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг