Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳар қачонгиданда кўпроқ рағбат, кўпроқ эътибор! (ВИДЕОРЕПОРТАЖ)
138
Коронавирус пандемияси иқтисодиёт учун жиддий синов палласи бўлди. Карантин даврида тадбиркорлар давлатнинг ҳар қачонгидан кўра кўпроқ қўллови, рағбати, эътиборига эҳтиёж сезди.
Ҳар қачонгиданда кўпроқ рағбат, кўпроқ эътибор! (ВИДЕОРЕПОРТАЖ)

Шу боисдан ҳам республикамизда коронавирусга қарши кучайирилган тартиб эълон қилинганидан сўнг ўтган қисқа муддат давомида Муҳтарам Президентимиз томонидан тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор фармон ва қарорлар қабул қилинди.

Бунда тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Жаҳон бозорларида рақобат кескинлашиб бораётган шароит маҳсулотлар экспорти ҳажмини ошириш орқали янги бозорларга кириб бориш ва анъанавий бозорларда ўз ўрнини мустаҳкамлаш учун экспорт қилувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш заруриятини юзага келтирмоқда.

Карантин давридаги қўллаб-қувватлашлар, имтиёзлар ва енгилликлардан самарали фойдаланиб келаётган хўжалик субъектларидан бири – “Узтекс-Чирчиқ” тўқимачилик корхонаси фаолияти билан танишар эканмиз, бунга ўзимиз ҳам ишонч ҳосил қилдик.

Карантин қоидаларига тўла риоя қилинган ҳолда корхонада иш жараёни узлуксиз давом эттирилмоқда.

Ҳар куни ишга келаётган ходимларнинг масофадан туриб, иситмаси аниқланади, антисептик воситалардан фойдаланган ходимлар тиббий ниқобларни таққан ҳолда ишга киришишади. Ниқобларни ҳар икки соатда корхона ҳисобидан алмаштириш йўлга қўйилган, шунингдек, белгиланган оралиқ даврда ходимлар қўлларини ювиб туришлари ҳам назоратга олинган.

Корхонадаги тиббий марказда эса соғлигида бирон ўзгариш кузатилган ходимлар дарров алоҳида назоратга олиб, зарурий муолажаларни кўрсатилмоқда.

Йиллик қуввати 7 минг тонна ип-калава, 7 минг тонна бўялган мато, 14 млн.донадан ортиқ момиқ сочиқлар ишлаб чиқаришни ташкил қиладиган мазкур корхонага карантин даврида божхона тўловларидан 3,7 млрд. сўмлик имтиёзлар қўлланилди.

Шунга яраша корхонанинг экспорт салоҳияти ҳам юқори. Масалан, 2020 йилнинг 13 мартидан бошлаб ҳозирга қадар корхонада ишлаб чиқарилган 618 минг дона тайёр тўқимачилик маҳсулотлари, 5.3 млн. жуфт пайпоқлар, 500 тонна ип-калава, салкам 200 тонна момиқ сочиқлар ва 186 тоннадан ортиқ бўялган тўқимачилик газламалари четга экспорт қилинди.

Экспорт жараёнларини жадаллик билан амалга ошириш учун божхона ходимлари томонидан аниқ амалий кўмак кўрсатиб келинмоқда. Масалан, экспортга чиқарилаётган тайёр маҳсулотлар корхона омборларидан юк автотранспорт воситаларига ортилаётган вақтнинг ўзида божхона кўригидан ўтказилади.

Бунинг учун тадбиркор божхона ходимининг ҳузурига эмас, аксинча божхона ходимлари тадбиркорнинг ҳузурига келмоқда. Қисқа муддатда амалга оширладиган божхона кўригидан сўнг экспорт товарлари ортилган юк автотранспорти воситалари божхоначилар кузатуви остида тўғри чегара-божхона пости томон йўл олади.

Ушбу корхонага “Чирчиқ” ташки иқтисодий фаолият божохна пости томонидан хизмат кўрсатилади. Мазкур постда карантин даврида тадбиркорлар ва божхоначилар асосан масофадан туриб, мавжуд ахборот тизимлари орқали ўзаро маълумотлар алмашиш тарзида иш олиб боришди.

Вилоят миқёсида олиб қаралса, мазкур даврда расмийлаштирилган 6.5 мингдан ортиқ экспорт божхона юк декларациялари асосида Тошкент вилоятидан 380 млн. АҚШ долларидан ортиқ қийматдаги товарлар четга экспорт қилинди.

Экспорт қилинган товарлар таркибида металлар ва улардан тайерланган буюмлар, тўкимачилик маҳсулотлари ва калава ип, қишлоқ хўжалиги махсулотлари асосий ўринларни эгаллаган.

Масалан, жорий йилнинг ўтган 4 ойи мобайнида вилоят божхоначилари томонидан 31,4 млн. АҚШ доллари қийматидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортга расмийлаштирилган.

Чирчиқ ташқи иқтисодий фаолият божхона постида экспортга расмийлаштирилган ва автотранспорт воситаси орқали олиб кетилаётган товарлар асосан энг яқин ҳудуддаги “Нажимов” чегара-божхона пости орқали четга чиқарилади.

Пандемия даврида бу ерда ўзаро ҳамжиҳатликда хизмат олиб бораётган барча давлат идоралари вакиллари, ҳоҳ у чегарачи, ҳох у божхоначи, хох санитария ходимлари бўлсин, барчасининг зиммасидаги маъсулият ортган.

Чунки, карантин даврида экспорт ва импорт юкларини чегара божхона постлари орқали тезкорлик билан ўтказиш, уларнинг божхона расмийлаштирувини узлуксиз амалга ошириш ҳар қачонгидан-да муҳим ҳисобланади.

Мамлакатимизда коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида импорт тартибидаги юклар олиб келинаётган юк автотранспорт воситалари ва уларнинг ҳайдовчилари алоҳида назоратга олинмоқда.

Коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича олинган тест натижаларини ҳайдовчилар мазкур постга яқин ҳудудда жойлашган “Миришкор” автотураргоҳида кутишлари белгиланган.

Ҳа, тан олиш керак – коронавирус пандемияси тадбиркорларни ҳам, уларга хизмат кўрсатаётган давлат идоралари вакилларини ҳам жиддий синовдан ўтказди.

Муҳтарам Президентимиз томонидан ўз вақтида кўрилган оқилона чора-тадбирлар эса бу синовлардан ҳамжиҳатликда, энг муҳими талофатларсиз ўтишда муҳим аҳамият касб этаверади.

Ҳусан Тангриев,

ДБҚ Ахборот хизмати бош инспектори

19.05.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг