Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Пандемия даврида коррупцияга қарши кураш
147
Дунёда ва юртимизда кечаётган бугунги коронавирус пандемияси даврида ҳам коррупция иллатига қарши курашиш жараёни бир лаҳза бўлса ҳам ортга сурилгани йўқ.

Ҳар қандай давлат ва жамиятни сиёсий-иқтисодий ривожлантиришга жиддий путур етказиши, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига сабаб бўлувчи порахўрлик ва бошқа салбий иллатларга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш мақсадида бугунги кунда божхона ходимлари томонидан тизимли ишлар ташкил этилиб келинмоқда.

Энг аввало ходимлар орасида тамагирлик, порахўрлик иллатларига бефарқликни олдини олиш мақсадида Фарғона вилояти божхона бошқармаси ҳамда божхона пости ходимлари билан Ўз хавфсизлик гуруҳи томонидан индивидуал тартибда яккама - якка суҳбат ўтказилиб бугунги мураккаб жараёнда хизмат фаолиятига содиқлик, ҳар қандай вазиятда божхона ходими номига доғ туширмаслик каби мавзуларда профилактик суҳбатлар ўтказилиб ходимларга тегишли кўрсатмалар берилиб келинмоқда.

Шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари божхона постига турли юмушлар билан мурожаат этиб келганларида божхона пости бошлиқлари томонидан шахсан қабул қилиниб, бугунги даврда давлатимиз томонидан улар учун яратилаётган имтиёзлар, шарт-шароитлар тўғрисида батафсил тушунтирилмоқда ҳамда божхона идораларига масофадан туриб мурожаат этишлари мумкинлиги ҳам эслатиб ўтилмоқда. Божхона соҳасидаги янгиликларни Давлат божхона қўмитасининг расмий интернет сайти www.customs.uz орқали кўзатиб боришлари имконияти мавжудлиги ва божхона ходимлари томонидан ножўя хатти–ҳаракатлар содир этилган ҳолларда Давлат божхона  қўмитасининг ягона “11-08” қисқа рақамли ишонч телефонига мурожаат этишлари мумкинлиги юзасидан маълумотлар етказилмоқда.

Амалга оширилаётган ушбу чора тадбирлар коррупцияни олдини олишда албатта ўз самарасини беради.   

20.05.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг