Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш - иқтисодий ривожланиш йўлидаги муҳим қадамдир
99
Бугунги синовли кунларда мамлакатимиздаги иқтисодиёт тармоқлари, жумладан ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи корхоналар фаолиятининг давлатимиз томонидан қўллаб-қувватланиши тадбиркорларга кулайлик яратиш билан бирга, ишлаб чиқариш ва экспорт самарадорлигига ҳам ўзининг ижобий таъсирини кўрсатмоқда. Жиззах вилоятининг Арнасой туманидаги “Арнасой Голд Текс” фабрикаси ҳозирда карантин даври бўлишига қарамай ўз фаолиятини бир зум бўлса ҳам тўхтатгани йўк.

Ҳозирча 50 фоизлик имконияти билан иш юритаётган ушбу корхонанинг фаолиятига ҳали бир йил ҳам тўлмади. Бироқ, маҳсулотларини 100 фоиз экспортга мос ҳолда тайёрлаб, бир қатор хорижий давлатлар билан шартномалар тузиб, белгиланган режани аъло даражада бажариб келишмоқда. Бунда албатта божхона органлари томонидан берилаётган имтиёзлар хам кўплаб қулайликларни яратиб бермокда.

Айтиш керак, мазкур корхонанинг барқарор ишлаши натижасида жорий йилнинг март ойидан бошлаб тайёр маҳсулотлар экспортидан 102 000 АКШ долларига тенг маблағ кирим қилинди. Май ойининг сўнгига қадар яна 300 000 долларлик маҳсулотларни экспорт қилиш режалаштирилган. Бунда албатта Жиззах вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳам тадбиркорга амалий ёрдам кўрсатиб келмоқда.

23.05.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг