Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳужжатларда товарни нотўғри таснифлаш орқали имтиёзга эга бўлиш режаси амалга ошмади
271
Божхона органлари ходимлари томонидан божхона қонунбузилишига қарши курашиш, ташқи иқтисодий фаолият йўналишида тақдим этилган имтиёзларнинг тадбиркорлик субъектлари томонидан мақсадли фойдаланилиши ҳамда тўғри қўлланилиши бўйича тизимли равишда ишлар олиб борилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Нукус” ТИФ божхона пости ҳамда Контрабанда ва қонун бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан товар кодини ўзгартириб, қонунга зид равишда имтиёзга эга бўлишга уриниш ҳолати фош этилди.

Хусусан, ҳудудда фаолият кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг бири божхона органларига тақдим этган ҳужжатларида хориждан келтирилган тўлиқ айланма машиналар” туркумидаги экскаватор товарининг ТИФ ТН коди  бошқармада тайинланган божхона экспертизаси натижасига кўра нотўғри таснифланганлиги маълум бўлди.

Бунинг натижасида эса, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2013 йил 20 мартдаги 2436-рақамли йўриқномасига кўра мазкур товарга қўшилган қиймат солиғидан имтиёзларнинг нотўғри кўлланилганлиги аниқланди ҳамда давлат бюджетига қўшимча 170 миллион 404 минг сўм ҳисобланди.

23.05.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг