Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
XXI аср – рақамли технологиялар асри
1148
XXI аср – рақамли технологиялар асри демакдир. Ҳозирда ҳаётимизни уяли телефон, интернет, компьютерларсиз тасаввур этиш қийин. Ҳатто пандемия шароитида ҳам бу каби маҳсулотларга талаб камайгани йўқ. Бугунги кунга келиб, мамлакатимизда ахборот-коммуникация технологияларини ишлаб чиқаришни янада қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ўз самарасини бермоқда. Яна бир қувонарли жиҳати шундаки, эндиликда юртимизда ишлаб чиқарилган бу каби маҳсулотлар ички истеъмолда фойдаланилиши билан бир қаторда экспортга ҳам йўналтирилмоқда.

Масалан, “Навоий” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида жойлашган “Telecom Devices Pro” МЧЖ томонидан мобил телефонлар, модемлар, электрон соатлар  ва ТВ-қабул қилувчи қурилмалар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган. Бунинг натижасида 50 тадан зиёд доимий иш ўринлари яратилган бўлиб, ҳозирда ҳам ишчилар карантин қоидаларига тўлиқ риоя этган ҳолда меҳнат қилишмоқда.

Корхонада йилига 142 мингдан ортиқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Жорий йилнинг ўтган даврида эса қиймати 40,5 минг АҚШ долларига тенг бўлган уяли алоқа воситалари ҳамда электрон соатлар қўшни давлатларга экспорт қилинди. Май ойида эса яна 56 минг АҚШ долларига тенг маҳсулотлар экспорт қилиниши режалаштирилган.

Ўз навбатида корхонага жорий йил давомида импорт қилинган хомашё ва бутловчи буюмларга нисбатан 300 млн. сўмдан ортиқ яқин божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўлланилаган. Имтиёз қўлланилиши натижасида тежалган маблағ эса ишлаб чиқариш фаолиятини янада кенгайтириш, янги иш ўринларини яратишга сарфланмоқда.    

Албатта, бу каби корхоналар фаолияти мамлакатимиз иқтисодиётининг тараққиёти ҳамда  IT соҳаси ривожи учун муҳим аҳамият касб этади.

Навоий вилояти божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

 

 

25.05.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг