Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кенг жамоатчилик назорати билан коррупцияга қарши самарали курашиш мумкин
391
Коррупция –– бу жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатдир. Мазкур иллат демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади, бозорлар фаолиятига тўсқинлик қилади, ҳаёт сифатини ёмонлаштиради ва одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа ҳодисалар илдиз отиб, гуллаши учун шароит яратиб беради.

Қонунга кўра эса, коррупция шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишидир.

Мамлакатимизда ушбу иллатга қарши курашиш тизимли равишда амалга оширилмоқда.  Хусусан, юртбошимиз  2020 йил 24 январь куни Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан кўра, барвақт олдини олишга ўтиш зарурлигини таъкидлаганлиги бежиз эмас. Бунда нафақаат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органлари, балки кенг жамоатчилик назорати билангина коррупцияга қарши кескин ва самарали курашиш мумкин. Чунки коррупция анйи бир соҳа ва бир йўналишни танламайди, қаерда унга илинувчи маънавияти заиф шахслар бор экан шу ерда кўпаяди.

Шундан келиб чиқиб, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан мунтазам равишда чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, карантин қоидаларига риоя этган ҳолда, ходимлар, уларнинг ота-оналари ва яқин қариндошлари, шунингдек, соҳа билан алоқадор шахслар билан тарбиявий профилактик суҳбатлар ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, коррупцияга қарши курашишда барча бирдек маъсуллиги, бу борада қонун бузилиш ҳолатларининг гувоҳи бўлганларида Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ёки бошқарманинг (76) 225-02-26 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги юзасидан жамоатчилик вакилларига тарғибот ишлари амалга оширилмоқда.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

26.05.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг