Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитаси 2020 йил апрель ойида чегара божхона постларида автотранспорт воситаларининг божхона расмийлаштирувига қанча вақт сарфланганини эълон қилади
1036
Давлат божхона қўмитаси чегара божхона постлари орқали 2020 йил апрель ойи давомида ҳаракатланган енгил ва юк автотранспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви учун сарфланган умумий ўртача вақт тўғрисидаги маълумотларни Давлат очиқ маълумотлар порталида эълон қилади.
2020 йил апрель ойи якунларига кўра, чегара-божхона постлари орқали 24654 та енгил ва юк автотранспорт воситалари ҳаракатланган бўлиб, уларнинг божхона расмийлаштирувига ўртача 21 дақиқа 1 сония сарфланган.

Жумладан,

Енгил автотранспорт воситалари – 113 та. Сарфланган ўртача вақт – 18 дақиқа 51 сония;

Юк автотранспорт воситалари – 24 541 та. Сарфланган ўртача вақт – 23 дақиқа 12 сония.

Давлат очиқ маълумотлар порталида ушбу маълумотлар билан юк ва енгил автотранспорт воситалари бўйича божхона постлари кесимида танишиб чиқиш мумкин.

30.05.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг