Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупциянинг олдини олиш – муҳим масала
346
Ҳозирги кунда божхона органларида қонунбузарлик содир этилишининг олдини олиш, коррупцияга қарши курашиш, хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш борасида аниқ йўналишга эга бўлган кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.
Коррупциянинг олдини олиш – муҳим масала

Жамиятнинг турли босқич ва жараёнларида амалга ошириладиган расмий ва бошқа муносабатлар одоб-ахлоқ қоидаларисиз амалга оширилмайди.

Давлат хизматчиси аҳамият бериши лозим бўлган одоб-ахлоқ қоидаларига тўхталадиган бўлсак, улар энг аввало ахлоқ нормаларига асосланади. Замонавий амалиётда давлат хизматчиларида қуйидаги жиҳатлар, яъни, меҳнатсеварлик, пунктуаллик, хушмуомалалик, чуқур мулоҳазалилик, тинглай олиш, беғараз ёрдам, буйруқ ва кўрсатмаларни ўз вақтида бажариш, ҳақгўйлик, аниқлик, адолатли қарор чиқариш ва шу кабилар ахлоқий сифатларга тааллуқлидир.

Бу борада, Хоразм вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳам жорий йилнинг ўтган даври мобайнида тизимли ишлар амалга оширилди. Жумладан, ўтказилаётган профилактик учрашувларда одоб-ахлоқ қоидаларига асосан, давлат хизматчилари томонидан ўз хизмат вазифаларини бажаришда уларнинг шахсан ўзи ёки яқин қариндошлари, шунингдек улар яқин ёки ишбилармонлик муносабатларида бўладиган бошқа шахслар учун ҳар қандай наф кўриш ёки афзалликларга эга бўлишни ўз ичига оладиган манфаатлар тўқнашувига сабаб бўладиган шахсий манфаатдорлик ҳолатларига йўл қўймасликлари уқтириб борилмоқда. 

Дарҳақиқат қонунийлик, адолатпарварлик, инсонпарварлик ва жавобгарлик тамойиллари давлат хизматчиси фаолиятини ахлоқий баҳолаш асосини ташкил қилади. Шу сабабли, давлат хизматчиси беғараз, мустақил, ҳалол, ҳақиқатпарвар, сезгир ва кишиларга қайғурувчан, инсонпарвар бўлиши зарур ҳамда ходим ўзининг шахсий манфаатларини жамоатчилик манфаатларидан юқори қўймаслиги лозим.

Шу ўринда, ТИФ қатнашчилари ва фуқаролар билан бўлиб ўтаётган учрашувларда божхона ходимлари томонидан божхона назорати ва  расмийлаштируви жараёнларида бирор бир қонунбузилиш ҳолатларига гувоҳ бўлган тақдирда Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08  рақамли ишонч телефони ҳамда бошқарманинг (62) 227-70-11 рақамли телефонларига мурожаат қилишлари, хабар қилган фуқаронинг шахси сир сақланиши тушунтириб борилмоқда.

9.06.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг